iPhone баъзиларни қўрқитяпти. Сиз-чи? Сиз қўрқмаяпсизми?

iPhone баъзиларни қўрқитяпти. Сиз-чи? Сиз қўрқмаяпсизми?

Кичик тешикчалардан қўрқувчи кишилар Apple'нинг iPhone 11 Pro'си уларнинг фобиасини кучайтираётганини айтмоқда.

Сешанба кунги тақдимот давомида кўпчиликнинг эътибори смартфоннинг ултра кенг бурчакли орқа камераси ва унинг ёнидан жой олган учта кучли объективга қаратилган эди. Камера модулларига чироқ ва аудио зум микрофони қўшнилик қилади.Эндиликда юзлаб смартфон фойдаланувчилари девайснинг янгича дизайни уларнинг трипофобиясини кучайтираётганини таъкидламоқда. Фобианинг бу тури кичик тирқиш ва тешиклар тўпига нисбатан нафрат ҳисси билан характерланади.

"Трипофобия" атамасидан илк маротаба 2005 йилда Reddit онлайн форумида фойдаланишган ва ўшандан буён у ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилиб келинади.

"Қўрқинчли ҳикоя" фильми актрисалари Сара Полсон ва Кендал Женнер ўзларида ушбу аномалия борлигини айтган.

Англиядаги Эссекс Университети кўриш бўйича мутахассиси, олим доктор Жефф Коул ҳамкасби профессор Арнолд Уилкинз билан бирга трипофобиага доир илк илмий тадқиқотда иштирок этган.

Трипофобиаси бор одамлар кичик тешикчалари бор нарсаларга қараганда, уларда нафрат ҳисси юзага келади.

 

"У [трипофобиа] ҳаммамизда бор, фақат кучлилик даражасида фарқ қилади", деган эди доктор Коли BBC News'га илгарироқ берган интервьюсида.

Улар ўтказган изланишлар натижасида шу нарса аниқланганки, кичик тешикчаларни кўрганда юзага келадиган реакция ўта кучли даражада бўлиши мумкин.

Доктор Коул ва профессор Уилкинзларнинг таъкидлашича, трипофобиаси бошланганда қайд қилиб юборган ёки бир неча кун ишга боролмаганлар ҳам бўлган.

"Бу тана ҳаракатини анча чеклаб қўйиши мумкин", дея қўшимча қилади профессор Уилкинз.

ЎҚИНГ: Энг қудратли флагманлар – iPhone 11 Pro ҳамда iPhone 11 Pro Max билан танишамиз! (+видео)

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.