iPhone’да контактга алоҳида рингтон ўрнатишнинг энг осон усули

  •   DiMaX
  •  812
  •  01.08.2018 14:53

iPhone’да контактга алоҳида рингтон ўрнатишнинг энг осон усули

Кимдир қўнғироқ қилганида ёки SMS-хабар ёзганида, айфонингизга қарамасдан туриб, рингтон овозиданоқ унинг кимлигини аниқлашни истайсиз-а? Бунинг учун телефонингиздаги тегишли контактлар учун алоҳида рингтонлар белгилаб қўйиш керак бўлади.

ЎҚИНГ: iOS учун Telegram 4.8.2 талқини чиқди – энди контактларни осон бошқарасиз!

iPhone’да контактларингиз рўйхатидаги бирор танишингиздан келадиган қўнғироқ учун алоҳида, хабар учун алоҳида рингтон тайинлаш мумкин. Рингтон ўрнатишнинг усуллари кўп, кўпинча йўриқномаларда буни «Контактлар» «Контакты» иловаси орқали амалга ошириш таклиф этилади. Аммо мазкур илова кўпинча бош экранда эмас, балки жилдлардан бирининг ичида бўлгани учун ушбу усул ноқулай.

Биз эса қуйида бунинг энг содда ва қулай йўлини бирга кўриб чиқамиз.

КОНТАКТ УЧУН ҚЎНҒИРОҚ РИНГТОНИ БЕЛГИЛАШ

1-ҚАДАМ. «Телефон» иловасини очиб, «Контактлар» – «Контакты» варақасини танланг.

2-ҚАДАМ. Кимнинг қўнғироғи учун алоҳида рингтон ўрнатмоқчи бўлсангиз, ўшани танланг. Очилган ойнанинг юқори ўнг бурчагидаги «Таҳрирлаш» «Править» тугмачасини босинг.

3-ҚАДАМ. «Рингтон» опциясини танланг ва ўрнатиладиган рингтонни кўрсатинг.

4-ҚАДАМ. Созламаларни сақлаш учун «Тайёр»«Готово» тугмачасини босинг. Энди шу контактдан қўнғироқ келганида, мана шу сиз ўрнатган рингтон куйи жаранглайди.

КОНТАКТ УЧУН SMS РИНГТОНИ ТАЙИНЛАШ

1-ҚАДАМ. «Телефон» иловасини очиб, «Контактлар» – «Контакты» варақасини танланг.

2-ҚАДАМ. Кимдан кирувчи SMS-хабарлар учун алоҳида рингтон ўрнатмоқчи бўлсангиз, ўшани танланг.

3-ҚАДАМ. Шу ердаги «Хабар овози»«Звук сообщ.» тугмачасини босиб, керакли рингтонни танлайсиз.

4-ҚАДАМ. «Тайёр»«Готово» тугмачасини босиб, созламаларни сақлаб қўясиз. Энди шу контактдан SMS келса, мана шу тайинланган овоз янграйди.

ЎҚИНГ: iPhone’ни энди ишлата бошлаганларга маслаҳатлар

РИНГТОНЛАРНИНГ ҚЎШИМЧА ПАРАМЕТРЛАРИ

Рингтонлар созламаларида бир нечта фойдали функциялар борки, уларни ҳам билиб қўйсангиз, керакли пайтда ишлатасиз.

  • «Фавқулодда вазиятларда кучайтириш» «Форсирование при ЧП»: бу махсус режим бўлиб, смартфонда «Безовта қилинмасин» «Не беспокоить» функцияси ёқилган бўлса ҳам, мана шу белгиланган контактдан овозли ва вибрацияли билдиришномалар келади.
  • «Вибрация»: бирор контакт учун вибрациянинг муайян бир турини тайинлаш имконини беради.
  • «Товушлар дўкони» «Магазин звуков»: iTunes Store’даги овозлар дўконини очади; у ерда Apple’нинг улкан жамланмасидан керакли рингтонларни топиб, юклаб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: iOS’даги контактларни Androidга қандай ўтказамиз?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!