iPhone’даги маълумотларни Galaxy Note 8’га осон кўчиришни Samsung кўрсатиб берди

  •   DiMaX
  •  1376
  •  20.09.2017 12:20

iPhone’даги маълумотларни Galaxy Note 8’га осон кўчиришни Samsung кўрсатиб берди

Samsung Electronics ўзининг расмий YouTube-каналида iPhone эгалари учун қисқа, аммо фойдали видеоролик чиқарди. Унда iOS бошқаруви остидаги смартфондан барча шахсий маълумотларни янги Galaxy Note 8 фаблетига кўчириб ўтказишнинг осонгина йўли ўргатилади.

Мазкур трансферни амалга ошириш учун Galaxy Note 8 жамланмасида келадиган махсус ўтказгич (переходник), Lightning-кабель ва Samsung’нинг фирма иловаси – Smart Switch керак бўлади. Фойдаланувчи ҳам бу амални бажариш учун профессионал бўлиши шарт эмас. Ундан талаб этиладигани – кабель ёрдамида иккита қурилмани ўзаро боғлаш ва Smart Switch утилитасини ишга тушириш, холос.

Мана, ўзингиз томоша қилинг-да:

Гувоҳи бўлганингиздек, уланган iPhone экранида пайдо бўлган «Доверять» тугмачасини босганингиздан сўнг, сканерлаш жараёни бошланади. Сиз фақат Galaxy Note 8’га кўчириб ўтказмоқчи бўлганингиз – маълумотлар ва созламаларни танлаб, сўнг уларнинг трансфер қилинишини тасдиқлаб юборсангиз бас.

Айтиш керакки, трансфер жараёни кўчириладиган маълумотнинг ҳажмига боғлиқ бўлади. Smart Switch иловасини эса мана бу ҳавола орқали кўчириб олишингиз мумкин.

Хўш, синаб кўрасизми?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.