iPhone’даги қайси иловалар шахсий маълумотларингизни ўғирламоқда?

  •   DiMaX
  •  1218
  •  08.09.2018 16:47

iPhone’даги қайси иловалар шахсий маълумотларингизни ўғирламоқда?

Apple компанияси ўз мобил қурилмаларининг техник мустаҳкамлигидан ташқари, фойдаланувчиларининг шахсий маълумотлари хавфсизлигини ҳам яхши ҳимоялайди. Шунга қарамасдан, барибир iOS тизимидаги айрим иловалар жосуслик қилар экан.

ЎҚИНГ: iPhone’ингиз камераси ва микрофони орқали қайси иловалар сизни кузатаётганини биласизми?

Хавфсизлик соҳасидаги GuardianApp компанияси мутахассисларининг таъкидлашларича, ўнлаб iPhone иловалари смартфон фойдаланувчисининг жойлашуви ҳақидаги маълумотларни бошқа компанияларга жўнатиб туради.

Жумладан, қуйидаги рўйхатда келтирилган дастурлар Bluetooth LE Beacon маълумотларини, GPS координатлари ҳамда Wi-Fi SSID номларини «керакли жойга» узатиб келмоқда:

  1. Code Scanner
  2. Coupon Sherpa
  3. ASKfm
  4. GasBuddy
  5. com
  6. Moco
  7. Mobiletag
  8. Photobucket
  9. Tapatalk
  10. YouMail
  11. Weather Live
  12. Tunity
  13. The Coupons App
  14. SnipSnap Coupon
  15. С25K 5K trainer

Мазкур иловалар тўғри ишлаши учун уларга жойлашув ўрни ҳақидаги маълумотларни олишга рухсат бериш керак бўлади. Аммо бу маълумотларни улар бошқа жойга жўнатиши ҳақида лом-мим дейилмаган.

ЎҚИНГ: Смартфонингиз таъқибидан қутулишни биласизми?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!