iPhone эгалари норози: iOS янгиланиши аккумуляторини «еб» қўймоқда!

  •   DiMaX
  •  346
  •  02.06.2021 17:42

iPhone эгалари норози: iOS янгиланиши аккумуляторини «еб» қўймоқда!

Аpple яқинда ўз смартфонлари учун iOS 14.6 талқинидаги операцион тизим талқинини чиқарган эди. iPhone эгаларининг фикрига кўра, бу янгиланиш смартфон батареясини «ўлдиради», деб ёзади UZZOOM.

ЎҚИНГ: iOS 15 ҳамда iPadOS 15’га янгиланувчи 16 хил айфон ва 13 хил айпад рўйхати

iOS 14.6 версияси чиқарилгандан бир неча кун ўтгач, кўплаб фойдаланувчилар аккумулятор смартфондан фойдаланмасалар ҳам, кўз олдиларида зарядсизланиб кетаётганлиги сабабли янгиланишдан норози бўлишди.

«Қурбон»лардан бири тунда ўзининг «уйқудаги» iPhone 12 смартфони зарядининг 30 фоизини йўқотгани ҳақида хабар берди.

Аpple форумларда пайдо бўлган шикоятларга ҳеч қандай изоҳ бермади, аммо кўплаб фойдаланувчилар буни AirTag маёқлари билан боғлашади.

ЎҚИНГ: iPhone эгаларини Android-смартфонга ўтишга ундаётган учта асосий сабаб

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!