iPhone эгалари учун Telegram’нинг бешта яширин имконияти

  •   DiMaX
  •  1659
  •  06.08.2021 16:34

iPhone эгалари учун Telegram’нинг бешта яширин имконияти

Telegram мессенжерини ишлатмайдиган одам Ўзбекистонда кам бўлса керак, аммо унинг аксарият имкониятларини кўпчилик билмайди ҳам. Қуйида мазкур платформанинг iOS-клиентидаги айрим махфий функцияларидан фойдаланиш йўлларини кўриб чиқамиз.

ЎҚИНГ: Telegram янгиланди: 1000 тагача томошабинли видео чақирувлар, видео ижро тезлиги, видеохабарлар 2.0 ва бошқалар

1. Telegram’га иккинчи аккаунтни қўшиш

Бунинг учун менюга кирамиз ва «Созламалар» белгичасига бармоғимизни босиб турамиз.

2. Махфий созламалар менюсига кириш

«Созламалар» белгичасини кетма-кет ўн марта боссангиз, қуйидаги меню очилади:

Бу ерда оддий созламаларда мавжуд бўлмаган кўплаб функциялар бор.

ЎҚИНГ: Telegram’да канал, гуруҳ ёки бот учун «Тасдиқланган» белгисини олиш осонлашди!

3. Фаол шовқин тўсиш функцияси

Аввало, махфий созламалар менюсига кирамиз, у ерда пастга юриб, «Noise Suppression» бандини танлаймиз,

Овозли чатларда ушбу функция роса иш беради.

4. Маълумотлар базасини ва кэшни тозалаш

Telegram айфонингиз хотирасида кўп жой эгаллаб боряптими? Унда «Clear Database» ҳамда «Clear Database and Cache» орқали тозалаш ишларини ўтказинг.

Шунингдек, маълумотлар базасини оптимизация қилиб юбориш ҳам зарар қилмайди, бунинг учун «Optimize Database»ни босасиз.

5. Кодекни танлаш

Telegram’да видеоларни ижро этишда қўлланувчи кодекни ўзингиз танлай оласиз. Улар тўртта бўлиб, Apple трафикни тежаш учун H264/H265 кодекларини танлашни маслаҳат берган.

Дарвоқе, мушукларнинг Telegram’га қандай алоқаси борлигини биласизми? Бу хусусда «Telegram’даги маълумотларингиз қанчалик махфий?» мақоламизда маълумот берганмиз.

ЎҚИНГ: Президент халққа ўз Telegram ва WhatsApp рақамларини берди: «Мени ҳам гуруҳингизга қўшиб қўйинг!»

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.