iPhone эгалари узоқ кутган янгилик

iPhone эгалари узоқ кутган янгилик

Apple'нинг ҳар йили ўтказиладиган "Дунё бўйлаб дастурчилар конференсияси", яъни WWDC тадбирига ҳам бир ҳафтача вақт қолди. Ушбу конференсия давомида компания ўзининг келгуси йил учун дастурий таъминоти режаларини белгилайди ва бунда бизнинг асосий эътиборимиз iOS 16'га қаратилган.

Bloomberg нашрининг хабар беришича, "Sydney" код номли янги iOS версияси анча муҳим янгилик, "always-on display" (AoD) функсиясига эга бўлади ва бу фақат iPhone 14 Pro билан iPhone 14 Pro Мах учун "эксклюзив" тарзда чиқарилиши мумкин экан. Телефон қулфланган ҳолда ҳам экранда вақт, билдиришномалар каби чекланган маълумотларни кўрсатиб турадиган ушбу функсия деярли барча Android смартфонларида аллақачондан бери мавжуд эди.

Маълум бўлишича, iPhone учун AoD хусусияти худди Apple Watch 5 ва ундан юқори қатордаги ақлли соатларда бўлгани каби ишлайди: AoDёқилган пайтда энергия тежалиши учун экран қулфи янгиланиш тезлиги пастлатиб қўйилади.

Ҳозирча Apple ўзининг янги Watch моделлари учун фойдаланган LTPO дисплейларидан iPhone'да ҳам фойдаланадими ёки йўқ, буниси номаълум. Ўтган йили iPhone 13 қаторидаги смартфонларда чиқарилиши кутилган бу кам-қувватли дисплейлар AoD'нинг тўғри ишлашига ёрдам беради.

Samsung Galaxy смартфонларида AoD вақтни, батарей ҳолатини, виджетлар ва бошқаларни кўрсата олади. iPhone 14 Prо / Мах ҳам iOS 16 билан худди шундай функсиялар, шунингдек, "виджетга-ўхшаш фон суратлари" хусусиятига эга бўлиши айтилмоқда.

 D73 ва D74 код номли iPhone 14'нинг Pro моделлари AoD'дан ташқари янгича олд экран дизайни, А16 чипи, 48MP камера ва бошқа сезиларли даражадаги ўзгаришларга эга бўлиши кутилмоқда ва у жорий йилнинг куз фаслида чиқарилади.

ЎҚИНГ: Apple тез кунда ўзининг виртуал реаллик қурилмасини тақдим қилиши мумкин!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!