iPhone эгалари хавф остида: уларнинг аккаунти ва пулларини ўмаришнинг янгича усули чиқди!

  •   DiMaX
  •  741
  •  20.10.2018 16:02

iPhone эгалари хавф остида: уларнинг аккаунти ва пулларини ўмаришнинг янгича усули чиқди!

Фирибгарлар ҳамиша замонга мослашиб, одамларнинг пулини шилишнинг янги-янги йўлларини ўйлаб топаверадилар. Жумладан, электрон почта орқали фишинг усулида аккаунтларни ўғирлаб олишнинг ҳам турлича кўринишлари бор.

ЎҚИНГ: Шарпа трейдерлар: фирибгарлар пулингизни умаришнинг янги усулини қўлламоқда

Айни дамда эса iPhone эгаларига фейк хатлар юбориб, уларнинг шахсий аккаунт маълумотларини ҳамда банк пластик карталари маълумотларини ўғирлаш авж олган. Бунда фишинг-мактуб худди Apple ва Spotify компанияларидан келгандек кўринади. Аммо у бутунлай қалбаки бўлиб, адресатни алдаб унинг маълумотларини олишга мўлжалланган.

Бу ҳақда Reddit фойдаланувчиларидан бири хабар берган. Айтилишича, гўёки Apple ва Spotify номидан келган хатда 150,99 доллар эвазига Spotify Premium йиллик обунаси расмийлаштирилаётгани хабар қилинади.

Табиийки, фойдаланувчи ваҳимага тушади – бу озмунча пулми!? Тезда хатда келган ҳавола орқали ўтиб, обунани бекор қилишга уринади. Аммо бу ҳавола уни Apple саҳифасига эмас, балки фирибгарларнинг сохта манзилли сайтига элтади. У ерда эса ўзининг Apple аккаунти маълумотларини ва паролини киритиш сўралади. Пайқаганингиздек, бу маълумотлар тўғридан-тўғри фирибгарларнинг қўлига ўтади.

ЎҚИНГ: Фирибгарлар қармоғи. Пластик картадаги пулларингиз жойидами?

Мутахассислар спам-тарқатмаларга эътибор бермасликни ҳамда антиспам ва антифишинг функциялари ҳам мавжуд бўлган мажмуавий антивирус маҳсулотларидан фойдаланишни тавсия этишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, фишинг ҳақида мана бу мақоламизда, антивирусларнинг вазифасига кўра турлари хусусида мана бу ерда, Android учун энг зўр антивируслар тўғрисида эса мана бу жойда маълумотлар берганмиз.

ЎҚИНГ: UzCard барча пластик карта эгаларини Telegram’даги фирибгарликдан огоҳлантирмоқда

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!