iPhone эгаларини Android-смартфонга ўтишга ундаётган учта асосий сабаб

  •   DiMaX
  •  2021
  •  17.03.2021 14:50

iPhone эгаларини Android-смартфонга ўтишга ундаётган учта асосий сабаб

SellCell компанияси 5000 нафар америкалик орасида сўров ўтказиб, фойдаланувчиларнинг iPhone брендига содиқлигини аниқлади. Тадқиқот натижаларига кўра, ушбу кўрсаткич рекорд даражага – 91,9 фоизга етган; бу эса бултургисидан 1,4% га кўпроқ.

ЎҚИНГ: Америкаликларнинг ўзлари қайси iPhone’ларни кўпроқ олишяпти?

Шу билан бирга, тадқиқотда iPhone ишлатишдан воз кечиб, ўрнига Android-смартфон олганлар ҳам бўлган ва бунинг сабаблари ҳам ўрганилган. Булар қуйидаги омиллардир:

  1. Android-смартфонларнинг экранлари сифатлироқ.
  2. Аксарият смартфонларнинг камералари iPhone’никидан кучли.
  3. Замонавий Android-смартфонларнинг аккумуляторлари каттароқ ток сиғимига эга.

Булардан ташқари, Android операцион тизимининг очиқлиги, фойдаланувчи уни ўзига мослай олишини ҳам эътироф этишган. Ушбу операцион тизимли смартфонга ўтишни истаётган iPhone эгаларининг ярми Samsung маҳсулотларини танлашган, 30 фоизи эса Google Pixel моделларини маъқул кўришган.

ЎҚИНГ: Энг кўп қайси смартфонларнинг қалбакилари чиқяпти? (AnTuTu рейтинги, 2021 йил февраль)