iPhone эгаларининг хавфсизлиги ҳақида Apple антиқа видео чиқарди

  •   DiMaX
  •  362
  •  16.03.2019 09:21

iPhone эгаларининг хавфсизлиги ҳақида Apple антиқа видео чиқарди

Apple компанияси яқиндагина ўз смартфонларининг турли имкониятларини акс эттирувчи бешта видеолавҳа эълон қилганди. Кейинроқ эса iPhone’ларнинг яна нималарга қодирлигини кўрсатувчи яна тўртта ролик тарқатди.

ЎҚИНГ: iPhone ўз эгасини муқаррар ўлимдан асраб қолди!

Куни кеча ушбу корпорациянинг YouTube-каналида пайдо бўлган навбатдаги лавҳа эса шахсий ҳаёт ҳимоясига бағишланган. Видеолавҳанинг шиори: «Агарда махфийлик сизнинг ҳаётингиз учун аҳамиятли бўлса, у сизнинг смартфонингиз учун ҳам муҳим бўлиши даркор».

Видеороликда кишилар ўз шахсий ҳаётини бегона кўзлардан қандай ҳимоялашлари кўрсатилган қизиқ лавҳалар бор: эшикларни ёпиш, деразаларни пардалар билан тўсиш, шивирлаб гаплашиш ва ҳоказо. Охирида эса телефон ҳам сир сақлашни билиши кераклиги таъкидланади.

Apple корпорацияси iOS тизимида ўз мижозларининг шахсий маълумотлари дахлсизлигига кўп урғу беради. Афтидан, ушбу ролик Google’нинг «жиғига тегиш» учун ишланган, зеро, унинг Android операцион тизими шахсга йўналтирилган рекламани кўрсатиш учун фойдаланувчининг шахсий маълумотларини имкон қадар кўп йиғади.

ЎҚИНГ: Google’нинг шахсга йўналтирилган рекламасини ўчириш

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.