iPhone энди қўлсиз бошқарилади: eBay’дан янги ихтиро

  •   Saroy
  •  653
  •  12.09.2018 11:00

iPhone энди қўлсиз бошқарилади: eBay’дан янги ихтиро

eBay интернет-дўкони дастурчилар гуруҳи смартфон интерфейсини бошни қимирлатиш билан бошқаришнинг янги технологиясини яратишди. Ушбу тизим  ҳаракатни кузатиб бориш учун ARKit тўплами ва iPhone X’нинг инфрақизил камерасидан фойдаланади.

Интерфейсда виртуаль курсор пайдо бўлади, у бошни юқорига, пастга ва томонларга эгиб бошқарилади. Бу вақтда смартфон Face ID ёрдамида юзнинг 3D-моделини яратади ва бошнинг ҳар бир ҳаракатини кузатиб туради. Ҳозирча бош билан бошқариш тизими eBay иловаси интерфейси мисолида намойиш этилди. Қўлсиз бемалол эълонларни варақлаш, фотосуратларни томоша қилиш ва ҳатто харид учун тўловни амалга ошириш ҳам мумкин. Матнни эса овоз билан киритиш мумкин.

ЎҚИНГ:Ҳақиқий iPhone’нинг ноёб нусхаси

Дастурчилар ўзларининг ушбу лойиҳасини GitHub сайтида эълон қилди. Шундай экан, истаган дастурчи ушбу кодни жорий қилиши ва ўзининг барча иловаларини қўлсиз бошқариш режимига ўтказиши мумкин. Ҳозирча ушбу технологияни фақат  iPhone X учун қўллаш мумкин, аммо тез орада Apple’нинг янги смартфонлари чиқади. Қолаверса, Xiaomi яқинда Mi 8 флагманини намойиш қилди. Унда ҳам 3D-камера мавжуд.

Phone X’даги Face ID камераси кўплаб имкониятларни очиб беради. Масалан, юзингизни шаффоф қилишингиз мумкин ёки смартфон экрани билан оптик иллюзия яратсангиз ҳам бўлади.

ЎҚИНГ:Йирик сармоядор Ўзбекистон IT-саноатига қизиқиш билдирмоқда

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!