iPhone: энг арзон ва энг қиммат мамлакатлар

iPhone: энг арзон ва энг қиммат мамлакатлар

iPhone мобиль алоқа воситаларини дунёнинг барча давлатларидан топса бўлади. Мамлакатларда сотилаётган айфонларни ажратиб турадиган ягона жиҳат, бу – уларнинг нарх-навоси. Ҳатто бу фарқ баъзида бир неча юз АҚШ доллари миқдорида ҳам бўлиши мумкин.

Мисол учун, АҚШдаги онлайн дўконларда iPhone 6s баҳоси $649 доллар бўлса, бошқа давлатларда Apple онлайн дўкони орқали бу қурилма  $636.18 доллардан $1029.41 долларгача сотилмоқда.

Туркия iPhone 6s гаджетини қиммат сотиш бўйича барча давлатлардан илгарилаб кетган. Бу ерда бу қурилма нархи $1000 долларгача сотилади.

iPhone 6s савдосига оид яна бир маълумот шуки, у АҚШдан кўра, Канадада арзонроқ сотилади.

iPhone 6s нарх-навоси ягона валюта бирлиги амал қиладиган Европа мамлакатларида ҳам турлича. Бунинг сабаби шундаки, гарчи уларнинг пул бирлиги евро бўлса-да, ҳар бир давлатнинг ўз солиқ сиёсати ва импорт қилинган моллар учун алоҳида солиқ тўлови бор.

Қурилманинг Италиядаги нархи $842.22 доллар, Франция, Испания, Белгия ва Голландияда эса $809.78 доллар бўлса, Люксембург у $783.41 доллардан сотилмоқда.

iPhone 6s қурилмаси энг арзон сотиладиган бешта давлат:

Канада: $636.18

Бирлашган Араб Амирликлари: $707.64

Гонг Конг: $717.52

Россия: $730.27

Тайван: $731.17

iPhone 6s қурилмаси энг қиммат сотиладиган бешта давлат::

Чехия Республикаси: $847.84

Венгрия: $858.02

Шведция: $873.63

Бразилия: $973.61

Туркия: $1029.41

iPhone 6s и iPhone 6s Plus смартфонлари Apple корпорацияси томонидан 2015 йилнинг 9 сентябрь куни илк маротаба намойиш қилинган эди.

2016 йилнинг 3 февраль ҳолатида “Малика” савдо марказида iPhone 6S қурилмасининг нархи қуйидагича:

Apple iPhone 6S (16 Гб) – 4 154 000 сўм

Apple iPhone 6S (64Гб) – 4 770 000 сўм

Apple iPhone 6S ROSE (64Гб) – 4 770 000 сўм

Apple iPhone 6S (128Гб) – 5 450 000 сўм

Apple iPhone 6S Plus (16 Гб) – 4 830 000 сўм

Apple iPhone 6S Plus (64Гб) – 5 200 000 сўм

Apple iPhone 6S Plus (128Гб) – 6 070 000 сўм

Эслатиб ўтамиз, 8 февраль куни Apple компанияси Канада, Исроиль, Мексика, Янги Зеландия, Россия, Сингапур ва Жанубий Африка давлатларида иловалар учун тўловларни оширишини эълон қилди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!