iPhone фабрикаси ишчилари қандай шароитда яшайди?

iPhone фабрикаси ишчилари қандай шароитда яшайди?

Хаёлингизга дастлаб келган шоҳона турмуш ҳақидаги фикрдан қайтинг. Бу сафар ҳафсалангизни пир қилишга тўғри келади. The Daily Mail мухбири Appleнинг Шанхай атрофидаги Pegatron ва Foxconn фабрикаси ишчилари истиқомат қиладиган ётоқхона шароитини кўздан кечириб суратга туширди. Айфон усталари мутлақо нобоп шароитда яшаётганлиги кишини лол қолдиради, ётоқхонада сув ва электр йўқ.

8-12 кишилик хоналарга 2 қаватли эски каравотлар ўрнатилган. Ювиниш хоналари кир, умумий душхона, пардалар ифлос. Унитаз ўрнига очиқ канализацион қопқоқлардан фойдаланилади. Ошхона жиҳозлари занг босган, тозаликдан асар йўқ. Шу ётоқхонада ишчилар пул тўлаб яшайдилар.

Pegatron фабрикасининг собиқ ходимларидан бирининг мухбирга айтишича, ишчиларга худди робот сингари муносабатда бўлишади. Appleнинг инсон ҳақларига риоя қилиш ҳақидаги баёнотлари эл кўзига холос. Аслида эса бой компанияга қарашли фабрика ишчилари нобоп шароитда ишлаб арзимас ҳақ оляптилар.

Apple бу масалада кўп бора танқидларга учраган. Охирги марта 2012 йилда ходимлар ҳафтасига 60 соатдан ортиқ ишлаб қўшимча ҳақни ололмаётганликлари ва хавфсизлик меъёрларига риоя қилмасдан ишлаётганликлари учун айбланган. Шунда Apple ва Foxconn иш шароитини яхшилашга ваъда берганди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!