iPhone фойдаланувчилари учун Galaxy Experience дастури йўлга қўйилмоқда

  •   DiMaX
  •  1378
  •  22.11.2017 12:01

iPhone фойдаланувчилари учун Galaxy Experience дастури йўлга қўйилмоқда

Samsung компанияси Galaxy Experience дастури доирасида iPhone соҳибларига Galaxy S8 ёки Galaxy Note 8 смартфонларидан бирини ишлатиб кўриш имконияти тақдим этилади. Бу ҳақда компаниянинг расмий манбалари маълумот берган, деб ёзади Galaxy-Droid.ru.

ЎҚИНГ: Samsung энди iOS фойдаланувчиларини ўзига оғдириш йўлини топди

Мазкур дастурда Жанубий Кореяда яшовчилар жорий йилнинг 21 дан 27 ноябригача рўйхатдан ўтишлари лозим бўлади. Хоҳловчилар орасидан 10 000 нафар иштирокчи танлаб олинади ва 30 ноябрь куни уларга тегишли билдиришнома юборилади.

Дастур шартларига кўра, Samsung Digital Plaza офисида иштирокчиларга Galaxy S8 ёки Note 8 қурилмаларидан бири (ўз хоҳишига кўра) тақдим этилади. Galaxy Experience дастурида қатнашиш учун синовчи 45 АҚШ доллари миқдорида тўловни амалга ошириши лозим бўлади. Агарда у синов якунида Samsung Galaxy қурилмасини ўзида олиб қолишга қарор қилса, унинг нархидан ушбу миқдор чегириб қолинади. Шунингдек, дастур ниҳоясида гаджетларни ўзларида олиб қолганларга JBL Go Bluetooth симсиз колонкалари ҳам тақдим этилади.

ЎҚИНГ: Samsung ҳам iPhone фойдаланувчиларини масхара қилди

Иштирокчи ўз iPhone’и ўрнига Samsung смартфонини ишлатишга рози бўлмаса, тақдим этилган қурилмани топширади, аммо унга 45 долларлик бошланғич тўлов қайтариб берилмайди.

Таъкидлаш керакки, мазкур дастур Жанубий Кореяда яшаётган ва ишлаётган ҳамюртларимиз учун ҳам яхши имконият бўлиши мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!