iPhone'га учинчи камера нимага керак?

iPhone'га учинчи камера нимага керак?

Apple саъй-ҳаракатлари эвазига 2017 йил ҳамда 2018 йилда тақдим қилинган аксарият смартфонлар учун қўш сенсорли бош камерага эга смартфон одатий тенденцияга айланди. Энди компания iPhone қурилмасининг бош камерасига учинчи модулни қўшишни режа қиляпти. Бундан асосий мақсад камера технологиясини такомиллаштириш.

2016 йилда смартфон бош камерасига қўш объектив нега кераклигини ҳам ҳам тушунмаган эди. Apple ўшанда смартфонда "портрет фотосурат" функциясини татбиқ қилиш учун ҳам бу трендни бошлаган эди. Корпорация муҳандислари бу орқали орқа фони ғира-шира қилинган суратни энди камерафонда ҳам олиш мумкинлигини исбот қила олишди. Рақиблар эса тез орада бу технологияни ўзлаштириб олдилар. Энди "қўш кўз"ни Xiaomi компаниясининг арзон девайсларида ҳам учратиш мумкин.

Шу билан бирга, рақиблар тўхтаб қолишмади. LG иккинчи сенсорга иккинчи кенг бурчакли модулни ўрнатиб, кадрга кўпроқ манзарани акс эттириш чорасини кўрди. Huawei эса иккинчи модул сифатли оқ-қора суратлар олиши керак деб ҳисоблади. Google ўз ечимини таклиф қилди ва орқа фонни дастурий таъминот тизими ёрдамида хиралаштириш технологиясини жорий қилди.

Сўнгги йилларда смартфон камераси ундаги энг муҳим "кучли уч жиҳат" қаторига қўшилди. Ишлаб чиқарувчи ҳам буни яхши тушуниб, янгича камерафон технологиясини илгари суришга ҳаракат қилмоқда. Мисол учун, секинлаштирилган видео, 4К-видео, қўш объективли камера... Ва ниҳоят, "уч кўзли" смартфонларга навбат келди.

Ҳозирча Huawei бу борада олдинда. Apple эса мазкур трендни ўзлаштиришга шошаётгани йўқ. Экспертларнинг фикрича, Apple жорий йил анъанавий, портрет ҳамда кенг бурчакли сурат оладиган iPhone тайёрлаши керак. Яъни, ундаги учинчи сенсор асосан кенг бурчакли суратлар олишда керак бўлади. Бундай смартфонни эса 2019 йилда кўриш имконига эга бўламиз.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.