iPhone гаплашаётганда «ташлаб» юборяптими? Қутулиш йўли осон!

  •   DiMaX
  •  806
  •  18.10.2019 12:34

iPhone гаплашаётганда «ташлаб» юборяптими? Қутулиш йўли осон!

Яқинда тақдим этилган iOS 13 операцион тизимида ўзбекча клавиатура, тўқранг режим сингари кўплаб янги қулайликлар мавжуд. Агарда ушбу апдейт ҳалиям келмаётган бўлса, айфонни «мажбуран» янгилаш йўлини маълум қилганмиз. Аммо...

ЎҚИНГ: ДИҚҚАТ: iPhone’ингизни янгиламай туринг, агарда...

iPhone’ларнинг янгиларида оммавий камчилик учраётгани ҳақида хабар берган эдик. Энди эса, iOS 13 талқинигача янгилаган ҳар қандай айфон фойдаланувчилари жиддий муаммога дуч келишмоқда. Apple расмий форумидаги шикоятларга қараганда, кишилар iPhone орқали гаплаша бошлаши билан алоқа узилиб қоляпти экан. Мазкур муаммо барча моделлардаги айфонларда, iOS 13.1.2 ҳамда iOS 13.1.3 тизим талқинларида, ҳатто iOS 13.2 бета-версияларида ҳам сақланиб қолмоқда.

Apple мазкур багни кейинги янгиланишларда бартараф этса керак, аммо буни кутиб ўтирмасдан, айфонингизни ўзингиз ҳам созлай оласиз. Бунинг учун «Настройки» менюсидаги «Основные» бўлимига кирасиз, «Сброс» қисмига ўтасиз ва «Сбросить настройки сети» бандини танлайсиз.

Бунда смартфоннинг тармоқ созламалари янгиланади – дастлабки ҳолатига қайтарилади. Унинг натижасини кейинги қўнғироқдаёқ сезасиз.

ЎҚИНГ: Ким қўнғироқ қилаётганини iPhone’ни қўлингизга олмай туриб аниқлаш йўли бор!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.