iPhone ҳимоясини бузиш йўли топилди! Ундан қандай ҳимояланишни ўрганиб қўйинг! (+«жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  1611
  •  02.10.2018 13:52

iPhone ҳимоясини бузиш йўли топилди! Ундан қандай ҳимояланишни ўрганиб қўйинг! (+«жонли» видео)

Apple ўз қурилмаларининг дастурий таъминотини ҳам ўзи ишлаб чиқиши ҳамда мустаҳкам ҳимоялаши билан машҳур. Аммо энг сўнгги талқиндаги – iOS 12 операцион тизимли айфоннинг паролини билмасдан туриб ҳам ундаги контактлар ва суратларга кириш йўли бор экан.

ЎҚИНГ: Етти яшар болакай iOS 12 тизимли iPhone’ни лақиллатди!

Агар iOS 12 платформали исталган iPhone’ни қўлга киритсангиз ва унинг телефон рақамини билсангиз, тизимни бузиб кириш осонгина экан. Буни Хосе Родригес (Jose Rodriguez) исмли фойдаланувчи «жонли» видеода кўрсатиб берган.

Ушбу усулда ҳимоя паролини «айланиб ўтиб», фотосуратлар ва контактларга кириш учун, айфонда Siri овозли ёрдамчисини чақириш лозим. Унинг ёрдамида VoiceOver функциясини ёқасиз, кейин эса бошқа телефондан унга қўнғироқ қиласиз. Бунда iPhone’га келган қўнғироқни қабул қилмасдан, унинг ўрнига «Хабар» («Сообщение») тугмачасини босасиз. Сўнгра хабар матни териш ойначасининг юқори ўнг бурчагидаги «+» белгичасини босасиз. Энди унга бошқа рақамдан SMS жўнатасиз. Янги хабар келгани ҳақида билдиришнома пайдо бўлиши билан iOS 12 тизимида узилиш рўй беради. Билдиришнома йўқолиб қолади, VoiceOver эса хабарларнинг бошланғич интерфейсига кириш имконини беради.

Бу усул бирмунча чалкашдек кўринса-да, уни амалга ошириш учун бирор қўшимча қурилма ёки хакерлик билимлари керак бўлмайди. iOS 12 ўрнатилган барча iPhone’ларнинг ҳимоясини шу йўл билан бузиб кирса бўлади. Бунга имкон берувчи «тирқиш»ни ҳатто iOS 12.1 бета-версиясида ҳам бартараф этишмаган кўринади.

ЎҚИНГ:  Ўн яшар бола iPhone X ҳимоясини буза олди!

Мана, iPhone ҳимоясини бузишнинг мазкур усулини қуйидаги «жонли» видеода кўришингиз мумкин:

Ҳақли савол туғилади: хўш, айфоннинг ҳимоясини шу усул билан бузиб киришдан қандай сақланиш мумкин? Яхшиямки, бунинг йўли осон – блокировка экранидан Siri’га боғланиш рухсатини олиб ташлаш кифоя.

Дарвоқе, купертинолик техногигантнинг ҳар хил моделлардаги, жумладан – яқиндагина тақдим этилган энг сўнгги флагман iPhone’ларини ҳам Terashop.uz интернет-дўконимиздан онлайн харид қилишингиз мумкин. Бунда уйдан ё офисдан чиқмаган ҳолда онлайн буюртма бериш, тўловни ўзингизга маъқул усулда амалга ошириш, харид ҳақини буюртмангиз қўлингизга текканидан сўнг беришингиз мумкинлиги каби қулайликлар мавжуд.

ЎҚИНГ: ХУШХАБАР: iPhone Xs ҳамда iPhone Xs Max энди Terashop.uz’да! Шу ва бошқа айфонлар нархлари билан танишинг! (2018 йил 24 сентябрь)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!