iPhone, iPad ва бошқа Apple девайслари учун 2019 йилнинг энг зўр илова ҳамда ўйинлари

  •   DiMaX
  •  587
  •  03.12.2019 16:53

iPhone, iPad ва бошқа Apple девайслари учун 2019 йилнинг энг зўр илова ҳамда ўйинлари

Apple компанияси йил якунларини чиқариб, ўз платформалари учун App Store’даги энг яхши таклифлар рейтингини эълон қилди. Жумладан, корпорациянинг турли девайслари учун энг яхши деб топилган иловалар ва ўйинлар рўйхати тақдим этилган.

ЎҚИНГ: Мобил ўйинлар тарихида мисли кўрилмаган рекорд! (+видео)

Шундай қилиб, Apple қурилмалари учун энг яхши дея эътироф этилган ўйинлар рўйхатини қуйида келтирмоқдамиз, ҳар бирининг номига ўрнатилган ҳавола орқали уларни юклаб олиш саҳифасига ўтишингиз мумкин:

iPhone учун йил ўйини: Sky: Children of the Light – бир нечта фойдаланувчи иштирокидаги квест. Унда геймерлар улкан дунёни ўрганиб чиқишади, жумбоқларни ечишади ва бошқа ўйинчилар билан танишишади.

iPad учун йил ўйини: Hyper Light Drifter – динамик жанговар тизимга эга, пиксель-арт услубидаги слэшер. Ўйин саноатига ихтисослашган кўплаб нашрлар уни зўр, дея эътироф этишган.

Mac учун йил ўйини: GRIS – медитатив платформер-жумбоқ бўлиб, оғир жудоликка учраган қизнинг бошдан кечирган қайғули воқеалари ҳақида.

Apple TV учун йил ўйини: Wonder Boy: The Dragon’s Trap – классик платформер-ўйиннинг янгиланган нашри. Унда графика такомиллаштирилган ва бадиий элементлар билан қайта режиссура қилинган.

ЎҚИНГ: Энг мураккаб ўйин: «Илонча» ва «Тетрис» чатишмасида кучингизни синаб кўринг!

Купертинолик корпорация ўзининг девайслари учун энг яхши иловалар сифатида қуйидагиларни санаб ўтган (номларидаги ҳавола орқали юклаб олиш мумкин):

iPhone учун йил иловаси: Spectre Camera – камерани бошқаришга мўлжалланган дастур бўлиб, бир қатор фойдали функцияларга эга.

iPad учун йил иловаси: Flow by Moleskine – график қайдлар яратиш ёки шунчаки расмлар чизиш учун скетчбук.

Mac учун йил иловаси: Affinity Publisher нашр этиладиган маҳсулотларни саҳифалашга мўлжалланган профессионал дастур.

Apple TV учун йил иловаси: The Explorers – бутун дунёдан олинган суратлар ва видеолавҳалар жамланмаси.

Apple қурилмалари эгалари мазкур дастурий таъминот маҳсулотларини синаб кўришлари мумкин.

ЎҚИНГ: Машҳур наркобароннинг акаси энг арзон букламафон тақдим этди ва Apple’ни яксон қилишга сўз берди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!