iPhone, iPad ёки iPod’га янги – iOS 12 ўзи келмаса, прошивкани юклаб олиб янгилаш учун тайёр ҳаволалар бор!

  •   DiMaX
  •  777
  •  18.09.2018 18:11

iPhone, iPad ёки iPod’га янги – iOS 12 ўзи келмаса, прошивкани юклаб олиб янгилаш учун тайёр ҳаволалар бор!

Ниҳоят, Apple корпорацияси iOS 12 операцион тизимининг якуний версиясини ҳам тақдим этди. Прошивкалар «ҳаво орқали» (OTA – On The Air) ҳамда iTunes орқали аллақачон тарқатила бошлаган.

ЎҚИНГ: iOS 12 янгиланиши бошланди: энди эски iPhone’ларга ҳам жон киради

Хабар берганимиздек, янгиланиш бутун дунё бўйлаб барча учун аста-секин тарқатилмоқда, шу боис кўпчилик ҳали озроқ кутиб туришига тўғри келади. Аммо кутишни хоҳламайдиган, шунингдек турли сабабларга кўра қурилмасига янгиланиш келмаган фойдаланувчилар учун MacDigger нашри ҳар бир моделга мос прошивкани тўғридан-тўғри юклаб олиш ҳаволаларини тайёрлаган.

ҚАЙСИ МОДЕЛЛАР ЯНГИЛАНАДИ?

Демак, iOS 12 талқинидаги прошивкани қабул қилувчи iPhone, iPad ва iPod’лар рўйхати билан танишинг, ҳар бирининг номига ўрнатилган ҳавола орқали унга мос прошивкани тўғридан-тўғри юклаб олиш мумкин:

ПРОШИВКАНИ ҚАНДАЙ ЎРНАТАМИЗ?

Аввало, янги прошивкани ўрнатишдан олдин қурилмангизнинг захира нусхасини яратиб, керакли барча маълумотларингизни «булутли» сервисда ёки компьютерда сақлаб қўйинг. Кейин эса янгиланаётган қурилмангиз хотирасида iOS 12’ни ўрнатиш учун бўш жой етарли эканлигига ишонч ҳосил қилинг. Шунингдек, батареянинг қуввати ҳам 50 фоиздан кам бўлмаслиги керак (яхшиси, тўлиқ қувватлаб олинг).

Кейинги қадамлар эса қуйидагича:

  • iTunes’ни охирги версиясига қадар янгиланг;
  • Гаджетингизни компьютерга улаб, iTunes’ни ишга туширинг;
  • «Обзор» бўлимига ўтинг;
  • «Option» (alt) клавишини ва «Янгилаш» («Обновить») тугмачасини босинг;
  • Очилган ойнада юқоридаги ҳавола орқали юклаб олинган прошивка файлини танланг.

Янги прошивка ўрнатилиб бўлгач, қурилмангиз яна бир марта ўчиб-ёнади ва шу билан барчаси тайёр!

ЎҚИНГ: iOS 12'да яна бир қизиқ функция пайдо бўлди