iPhone ишлатасизми? Унда Apple сизга компенсация тўлайди

iPhone ишлатасизми? Унда Apple сизга компенсация тўлайди

Миллионлаб iPhone эгалари Apple'нинг қиймати 500 миллион доллар бўлган компенсация буджетидан ўз улушларини талаб қилишлари мумкин.

Apple эски iPhone'ларни тизим янгиланишлари орқали атайлаб секин ишлайдиган қилиб келаётганини ахири тан олгач, ўз мижозларига бунинг бадалини тўлашга рози бўлди.

Компаниянинг тушунтиришича, эски iPhone'ларни секинроқ ишлайдиган қилиб қўйишдан мақсад уларнинг аккумуляторини ҳимоя қилиш бўлган.

Аммо фойдаланувчиларнинг кўпи бу мижозларни янги ва тез ишлайдиган iPhone олишга мажбур қилиш учун амалга оширилган, деб ҳисобламоқда.

Агар сиз ҳам iPhone ишлатсангиз, қурилмангиз 2017 йил 31 декабрдан олдин чиқарилган бўлса ва смартфонингиз секин ишлаётган бўлса, Apple'дан 25 долларгача бўлган компенсация талаб қилишга ҳақлисиз.

Компания қуйидаги iPhone'лар ва улар ишлайдиган операцион тизимлар учун компенсация тўлайди:

•iPhone 6 (iOS 10.2.1 ёки ундан кейинги);
•iPhone 6s (iOS 10.2.1 ёки ундан кейинги)
•iPhone 6s Plus (iOS 10.2.1 ёки ундан кейинги)
•iPhone SE (iOS 10.2.1 ёки ундан кейинги)
•iPhone 7 (iOS 11.2 ёки ундан кейинги)
•iPhone 7 Plus (iOS 11.2 ёки ундан кейинги)

Даъво аризангизни 6 октябргача онлайн равишда тақдим қилишингиз мумкин. Ҳар бир қурилма учун фақат бир марта нақд кўринишда маблағ тўлаб берилади. Агар сиз юқоридаги талабларга жавоб берадиган бирдан кўп iPhone ишлатсангиз, ҳар бир телефон учун алоҳида ариза топширасиз. Ариза топшириш учун бу ерга босинг.

ЎҚИНГ: Google ҳамда Apple монополиясига Huawei қаттиқ зарба берди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.