iPhone йиғиладиган махфий фабрика суратлари эълон қилинди

iPhone йиғиладиган махфий фабрика суратлари эълон қилинди

Apple смартфонлари йиғиладиган жаҳоннинг энг махфий ва қаттиқ қўриқланадиган фабрикаларидан бири Pegatron ҳудуди тасвирга олинган суратлар Bloomberg нашри томонидан эълон қилинган. Бу фабрика Шанҳай шаҳри атрофида жойлашган.

Фабрикада яратилган шарт-шароитлар, меҳнат жараёни ҳақидаги расмлар фотограф Килаи Шен томонидан  олинган.

Pegatron’да иш куни соат 09:00 да бошланади. Фабрика ходимларининг роппа-роса тўққизда иш кийимида ўз жойларида бўлишлари талаб этилади. Улар махсус қиёфани танийдиган сканер ёрдамида шахсларини тасдиқлаб кейин иш жойларига ўтадилар. Ушбу тизим яқинда, назорат қилувчи ташкилотлар томонидан билдирилган шикоятлардан сўнг жорий қилинган. Бу тизим ходимнинг иш вақтидан ортиқча меҳнат қилмаслигини ҳам таъминлайди.

Шу билан бирга, махфий фабрикада мустаҳкам ҳимоя тизимини таъминлашда металл детекторларидан ҳам фойдаланилган.

Фабрика ҳудудининг катталиги 90 та футбол майдонининг катталигига тенг. Бу ерда 50 минг нафар ходим ишлайди. Шаҳар марказидан Pegatron заводигача махсус автобуслар қатнови йўлга қўйилган. Фабрика ҳудудида дам олиш масканлари, овқатланиш шаҳобчалари, сунъий кўллар мавжуд.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!