iPhone камераларида сифатли тасвир олиш учун 13 маслаҳат

iPhone камераларида сифатли тасвир олиш учун 13 маслаҳат

Сўнгги бир неча йил ичида мобил камералар сифати сезиларли даражада ортди. Авваллари биз ўзимиз билан алоҳида фотокамераларни олиб юрган бўлсак, эндиликда бу вазифани қўлимиздаги смартфонлар кўнгилдагидек адо этмоқда. Қуйида тақдим этилажак маслаҳатлар iPhone эгаларига сифатли суратга олишга ёрдам беради, деган умиддамиз.

Смартфонларнинг DSLR-камералар даражасида тасвирга олиши ҳозирча имконсиз, аммо қуйида тақдим этиладиган маслаҳатларга риоя қилинса, қурилма хотирасига яхшироқ суратларни муҳрлаш, тасвирга олиш ишлари эса осонроқ ва қулайроқ бўлади.

  1. Ғира-ширада қўшимча ёрдамдан фойдаланинг

Етарли даражада ёритилмаган шароитда расмга олишда тасвирлар аралашиб кетиши ёки “шовқин”лардан қочиш учун смартфонни имкон қадар ҳаракатсиз ушлаш лозим. Энг мақбул ечим уни қимирламайдиган бирор нарсанинг устига қўйиш. Махсус кичик штатив топилмаган тақдирда ҳиёбондаги ўриндиқ, дарахт шохи ёки бошқа бирор ҳаракатсиз объектдан фойдаланиш мумкин.

  1. Овоз баландлатиш тугмасида суратга олинг

Агарда таянч учун буюм топа олмасангиз, iPhone`ни икки қўлда маҳкам ушланг ва овоз баландлатиш тугмачасини босинг. Бундай ҳолатда суратга олиш янада осонлашади.

  1. Омадли кадрлар учун серияли суратга олиш режимидан фойдаланинг

Яхши ёритилмаган муҳитда суратга олиш смартфонлар камераси учун энг мураккаб вазият ҳисобланади. Ҳаттоки, iPhone`ни мутлақо ҳаракатсиз ушлаб турган бўлсангиз ҳам iOS камералар сенсорига кўп миқдорда ёруғлик тушишини таъминлаш учун сигнал даражасини бир неча мартага кучайтиради. Бироқ бундай ҳолатда тасвирлар аралашиб кетиши мумкин. Шу боисдан етарлича ёритилмаган шароитда серияли суратга олиш режимидан фойдаланинг. Бунинг учун товуш тугмасасини бир неча сония давомида босиб туринг.

  1. Фақатгина HDR ёрдамида тасвирга олинг

Мобил камералар чекланган динамик диапазонга эга, бироқ iOS 4.1 дан бошлаб iPhone`ларда уни сезиларли даражада оширган HDR функцияси пайдо бўлди. Экспозиция, соя ва ёруғ участкаларнинг уч карра ўлчаниши фотони ҳақиқий тасвирга яқинлаштиради. Камера HDR`ни муайян шароитларда автомат равишда ёқади, бироқ уни ёқиб қўйиб, ҳеч қачон ўчирмаган маъқул.

  1. Чақноқни эсдан чиқаринг

Бошқа смартфонларда бўлгани каби iPhone`да ҳам чақноқ фақатгина яқин масофада наф беради. У олдингизда турган одамни суратга олишда қўл келиши мумкин, бироқ бунда фақатгина ўша инсоннинг ўзи кўринади, қолганлар эса кадрда қорайиб кўринади. Энг яхшиси, юқоридаги маслаҳатларга риоя қилган маъқул. Чақноқни автомат ёқиш эса жуда ёмон ғоя.

  1. Ҳар доим ёруғлик йўналишини ҳисобга олинг

Ёруғлик йўналишига диққат қаратинг. Энг омадли тасвирлар ҳар доим объект ёруғлик йўналиши қаршиси ёки ён томонида турганида олинади. Инсон юзига ёруғлик 45 даража бурчак остида тушса, расм сифати юқори бўлади.

  1. Муваффақиятли ракурсни топинг

Диққатга сазовор жойларда омадли ракурсни топишда қийналаётган бўлсангиз, интернет орқали ана шу масканда олинган тасвирларни қидириб кўринг ва уларга ўхшаб суратга олинг. Эҳтимол, идеал кадрни меҳмонхона деразаси ортида қўлга киритарсиз.

  1. Синаб кўришдан қўрқманг

Баъзида қизиқарли фотони одатий қоидалардан узоқлашганда олиш мумкин. Объектдан бир оз баландроқ ёки пастроқда суратга олиб кўринг, унга яқинроқ келингг ёки аксинча – узоқлашинг. Агарда сизда селфи таёқчаси бўлса, iPhone`ни ерга қўйиб(таёқчасиз), стикдан пульт ўрнида қўллаган ҳолда расмга олиш мумкин.

  1. Портретли фокус

Портрет тасвирида одатда одамлар қаерда эканини яққолроқ кўрсатиш мақсадида кўпроқ жойни қамраб олишга ҳаракат қилади. Бироқ мазкур қоидаларни бузишдан маъно бор. Агарда сиз одамга жуда яқин борсангиз, кўпроқ тафсилотларни намойиш этишингиз мумкин. Энг муҳими, шундай фонни танлангки, унда мобиль камера узоқроқ масофадаги тафсилотларни аниқ ифодалай олмасин.

  1. Объект ҳажмини қамраб олишга ҳаракат қилинг

Фотография — тақдим этилаётган саҳнанинг икки ўлчамли тасвиридир, аммо визуаль ҳолатда унга чуқурлик эффектини йўқотиш мумкин, бу қийин эмас. Имкон қадар фото расмда у ёки бу объектнинг тўлиқ ҳажмини қамраб олишга ҳаракат қилинг.Айниқса архитектурада бу алоҳида аҳамият касб этади.

  1. Учдан бир қисм қоидасини қўлланг

Фотографияда янги бўлганларнинг ҳам кўпчилиги учдан бир қоидасини яхши билишади. Рассомчилик фотография ва дизайнда қўлланилувчи атаманинг асосий моҳияти шундаки, унда ҳар бир тасвир иккита горизонтал ва иккита вертикал параллел чизиқлар билан асосий уч қисмга бўлинади. Энг муҳим объект мазкур чизиқлар билан устма-уст ёки чизиқлар кесишмасида жойлашган бўлиши лозим. Бироқ айрим ҳолларда қоидага риоя қилишнинг имкони бўлмайди. Шунинг учун бундай пайтларда идеал позицияни эгаллайман, деб керакли лаҳзани ўтказиб юборманг, шунчаки расмга олинг.

  1. Ким эрта уйғонса…

Агарда сиз машҳур сайёҳлик масканларини суратга олмоқчи бўлсангиз, у ерга имкон қадар барвақт боришга ҳаракат қилинг. Шунда ҳар ерда камералар билан тасвирингизга тушиб қолаётган одамлар бўлмайди.

  1. Айни пайтини ўтказиб юборманг

Сифати бўйича смартфонлар камераси профессионал фотокамералар даражасига ета олмайди. Аммо бу сизни тўхтатиб қолмаслиги лозим. Майли, кадр идеал ҳолатда бўлмасин, бироқ унда бошқа қайтарилмайдиган лаҳзалар бўлади. Шу боис хотираларингизни суратларда муҳрланг.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.