iPhone кўз ҳаракати билан бошқарилади

  •   Saroy
  •  1310
  •  09.06.2018 12:58

iPhone кўз ҳаракати билан бошқарилади

Смартфонни бармоқлар ёрдамида бошқариш – бу энди, ўтган асрда қолган гап. iPhone билан муомала қилишнинг янгича усули топилди – бу сизнинг кўзингиз. Дастурчи Мэтт Мосс iOS 12 бета-версиясида ARKit 2.0’нинг ноодатий жиҳатини пайқаб қолди. Бу эса, Apple смартфонларининг кутилмаган имкониятларини очиб берди.

ЎҚИНГ: Эҳтиёт бўлинг: суҳбатингизни учунчи шахс ҳам эшитяпти

 «Мен, ARKit 2 кўз ҳаракатларини кузатиши мумкинлигини пайқадим ва дарҳол ўзимга савол бердим – бу, фойдаланувчининг  экраннинг қайси нуқтасидан қараётганини аниқ белгилай олармикан», — деб ёзади у Твиттерда. «Мен кўз ёрдамида тизимни бошқарса бўлармикан, деб кичкинагина ролик ёздим».

Маълум бўлдики, бунинг имкони бор экан. Шунчаки экрандаги тугмачага қарайсиз ва уни босиш учун кўзингизни очиб юмсангиз етади. Бу технология нафақат ўта дангаса фойдаланувчиларга қўл келади, балки жисмоний имконияти чекланган одамларга ҳам ёрдами тегиши мумкин, дейди  — Мэтт Мосс. Афсуски, ушбу тизим ҳозирча фақат FaceID’ ли  iPhone X’да ишлайди.

ЎҚИНГ: Эҳтиёт бўлинг: суҳбатингизни учунчи шахс ҳам эшитяпти

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!