iPhone’лар арзонлашади – буни шахсан Тим Кук ваъда қилди

  •   DiMaX
  •  1914
  •  30.01.2019 13:36

iPhone’лар арзонлашади – буни шахсан Тим Кук ваъда қилди

Apple ўтган йилда намойиш қилинган энг арзон смартфони – iPhone XR моделини арзонлаштираётгани ҳақида хабар берган эдик. Энди шу тенденциянинг дунё бўйлаб кўп мамлакатларга ёйилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: iPhone XR арзонлашади, iPhone X яна ишлаб чиқарилади!

Apple бош директори Тим бир қатор мамлакатларда iPhone нархларини пасайтиришга ваъда берган. Бу ҳақда Reuters нашри хабар бермоқда.

Айниқса, маҳаллий валюта курси АҚШ долларига нисбатан кучли ўзгарган мамлакатларда айфонлар анча қиммат бўлиб қолган. Бу эса iPhone’ларнинг харидоргирлигини пасайтирган. Шуни инобатга олиб, купертинолик корпорация ўз смартфонларини арзонлаштиришга қарор қилган. Бироқ айнан қайси давлатларда, қайси моделдаги айфонлар ва қачон арзонлашуви ҳозирча аниқ эмас.

Ҳозиргача бозорга чиққан айфонларни эса 2 036 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Қайта тикланган iPhone’лар ишончлими? Apple собиқ ходими аниқлик киритади

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.