iPhone’лар қабристони: эски смартфонларни нима қилишади (+видео)?

  •   DiMaX
  •  2736
  •  09.03.2019 12:59

iPhone’лар қабристони: эски смартфонларни нима қилишади (+видео)?

Apple дўконларига фойдаланувчилар кўплаб миқдорда аввал ишлатилган қурилмалар – смартфон, планшет ва смарт-соатларни олиб келишади. Улардан айримларини нуқсонли чиққани учун – кафолат доирасида алмаштириб олиш учун келтиришса, бошқаларини трейд-ин дастури доирасида – янги моделни чегирма билан харид қилиш учун топширишади.

ЎҚИНГ: Ҳар қандай iPhone’нинг янги ёки қайта тикланган эканини осонгина аниқлаймиз!

Харидорлардан қайтган девайсларнинг тақдирида иккита йўл туради: уларни қайта тиклаб, сотувга чиқаришади ёки қайта ишлашади (қисмларга ажратиб, яроқлиларини олишади, қолганларидан керакли металларни ажратиб олишади).

Биринчи ҳолатда смартфон ва планшетлар махсус компанияга топширилади ва у ўша гаджетни «янгидек қилиб» қайта тиклаб беради. Масалан, АҚШ, Ҳиндистон ва айрим Европа мамлакатларида бундай вазифаларни асосан Brightstar бажаради. Қайта тикланган қурилмалар янгисидан сал арзонроқ нархда расман сотувга чиқарилади, лекин бу қалбаки эмас, балки барибир оригинал девайс ҳисобланади.

ЎҚИНГ: Қайта тикланган iPhone’лар ишончлими? Apple собиқ ходими аниқлик киритади

Агарда смартфонни тиклаш имкони бўлмаса, ёки ўта қимматга тушадиган бўлса, уни махсус робот – Лиам «қўлига топширишади». Унинг нима қилишини эса қуйидаги видеода кўринг:

Замонавий технологик гаджетларнинг кўпгина деталлари, қисмлари ва материалларини самарали тарзда қайта ишлаш мумкин. Улардан тахминан олтмиштача муҳим унсурлар ажратиб олиш мумкин – индий, олтин, мис, кумуш ва тантал каби. Бу ишнинг иқтисодий жиҳатидан ташқари, экологияни ҳимоялашдаги аҳамияти ҳам катта. Чунки уларда кўп миқдорда оғир металлар мавжуд – улар ўн йиллаб атрофни заҳарлаб ётади, батареялар эса ёнғинга сабаб бўлиши мумкин.

ЎҚИНГ: SIM карталардаги олтинни ажратиб олиш мумкинми?