iPhone’ларни атай секинлаштиргани сабабли Apple’ни судга беришди

  •   DiMaX
  •  954
  •  22.12.2017 13:36

iPhone’ларни атай секинлаштиргани сабабли Apple’ни судга беришди

Аввал хабар берганимиздек, Apple компанияси 1 йилдан 3 йилгача ишлатилган айфонларининг ишлаш самарадорлигини атайлабдан пасайтириб қўйиши аниқланган. Бу тўғрида халқаро оммавий ахборот воситалари жар солгач, жаҳоннинг таниқли лабораториялари вазиятни ўрганишга киришиб кетишган. Таниқли Geekbench бенчмарки асосчиси бўлган Primate Labs компанияси экспертлари ҳам ушбу ҳолатни текшириб кўриб, тасдиқлашган. Натижада купертинолик гигант чиндан ҳам шундай қилиб келаётганлигини тан олишга мажбур бўлган.

ЎҚИНГ: Geekbench Apple'нинг мухлисларига нисбатан хиёнатини фош қилди

Шу масала бўйича Лос-Анжелес ҳамда Чикаго аҳолиси Apple компаниясига қарши жамоавий ариза билан судга мурожаат этишди, деб ёзади iGuides нашри. Даъвогарлар ишлаб чиқарувчидан бундай қилишни тўхтатишини, янги қурилмалар харидига сарфланган маблағларни қоплаб беришини ҳамда маънавий зарарни ҳам қоплашини талаб этишмоқда.

ЎҚИНГ: Apple iPhone'даги тезкорлик пасайтирилишини тасдиқлади

Аризачиларнинг фикрича, Apple атайлаб – ҳар йили янада кўпроқ фойдаланувчилар янги айфонларни харид қилишлари учун олдинги моделларнинг самарадорлигини сунъий тарзда пасайтириб келмоқда. Бироқ аризада масаланинг техник жиҳати эътиборга олинмаган – ахир, бир неча бор қувватлашлар натижасида литийли аккумуляторларнинг табиий эскириши ҳам бор-ку.

ЎҚИНГ: Аккумулятор турлари: литий-ионли яхшими ёки литий-полимерли?

Воқеалар ривожини биз билан кузатинг.