iPhone’нинг яширин хусусиятларини ўрганамиз

iPhone’нинг яширин хусусиятларини ўрганамиз

Apple iPhone’дан фойдаланиш имкониятларини бироз чегараласа-да, хитойлик ҳунармандлар смартфоннинг янги қобилиятларини очишга имкон берувчи чинакам мўъжизалар яратишмоқда. Нi-news нашрининг GearBest билан ҳамкорликда тайёрлаган мақоласида қимматбаҳо ва ҳашамдор гаджетдан яна қандай завқ олиш мумкинлиги тўғрисида ҳикоя қилинади. Мураккаб «айфон»дан чарчаб, Android смартфонларга ўтишни режалаштирганлар бу мақолани ўқиб яна бир бор ўйлаб кўришлиги тавсия қилинади.

Бизга маълумки, баъзи Android смартфонларини телевизор ва бошқа ускуналар учун универсаль масофавий бошқарув пульти сифатида ишлатиш мумкин. Агар сиз Jakcon деб аталувчи кичик қурилмадан фойдалансангиз ва App Store’дан махсус дастурни ўрнатиб олсангиз, сизда ҳам iPhone ва iPad учун юқоридаги каби функция пайдо бўлади. Мазкур адаптер қулоқчинлар учун мўлжалланган 3,5 миллиметрли тешикка ўрнатилади ва у портни чанг ва намликдан ҳимоя қилади.

NeeCoo аксессуари  iPhone’да Android базасида ишловчи смартфонлардан айнан иккитали сим-картага уланиш имкони билан тубдан фарқ қилувчи яна бир функцияни бажаради. Иккинчи «симка»ни мазкур қулай қутига солинг, iPhone’нинг махсус дастурини ўрнатинг ва Bluetooth орқали аксессуарга уланинг. Ёқимли  бонус: NeeCoo’дан шунингдек, суратлар олиш учун масофавий босиш тугмаси сифатида фойдаланиш мумкин.

iPhone’га флешка қўйиб бўлмайди, дея дўстларингиз  устингиздан кулашадими? Асло ранжиманг! iFlashDrive аксессуари туфайли iPhone ёки  iPad’даги ички хотирани 64 гигабайтга катталаштиришингиз мумкин. Агар қандайдир фильмлар юклаб олишни истасангиз, қўшимча имконият мазкур ҳолатда айни муддао.

Агар вақт ўтиши билан iPhone’даги сим-картангизни бошқа қурилмага қўйишни истасангиз, бироқ стандартларнинг мос келмаслиги бунга йўл қўймаса, бу муаммонинг ҳам ечими топилган. NOOSY адаптери севимли nanoSIM’ни олиб, уни исталган телефон — ҳаттоки Nokia 3310 га ҳам қўйишингизга имкон беради.

Мазкур аксессуар Нобель мукофотига сазовор бўлмаган бўлса-да, жиддий олқишларга муносибдир. Бир томони Lightning’ли зарядка кабели, бошқа томонида USB ўрнатилган қўл билакузуги  — жуда ажойиб ғоя, шундай эмасми? Энди доим ўзингиз билан узун симли улагичларни кўтариб юришингизга тўғри келмайди: iPhone ёки iPad’ни қувватлаш учун яқиндаги USB-портни топиш кифоя.

Яна бир керакли аксессуар нафақат Apple қурилмалари эгаларига, балки бошқа мобиль гаджет фойдаланувчиларига ҳам ас қотади. Олтита USB  портига эга 60 Ваттли адаптер билан бутун бошли қурилмани зарядлаш имкони мавжуд. Нархи ҳам ҳамёнбоп бўлган бу ускуна уй хўжалигида, албатта, керак бўлади.

Манба: Kun.Uz

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!