iPhone «оперативка»сини тезда тозалашнинг энг осон йўли топилди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1850
  •  26.05.2020 13:58

iPhone «оперативка»сини тезда тозалашнинг энг осон йўли топилди! (+видео)

Apple ўз смартфонларида тезкор хотирани тозалаш шарт эмаслигини, бу ишни керакли пайтда тизим автоматик равишда қилишини таъкидлайди. Бироқ фойдаланувчилар айфон «оперативка»сини ўзлари истаган пайтда тозалашни маъқул кўришади.

ЎҚИНГ: «Қотиб» ишлаётган iPhone ёки iPad тезкор хотирасини тозалашнинг энг оддий ва самарали усули

Маълум бўлишича, стандарт «Камера» иловасини ўчириб-ёққанда iPhone тезкор хотираси автоматик равишда тозаланар экан. Бу усулдан фойдаланиш учун шунчаки «Камера»ни очиш, кейин эса уни очиқ турган иловалар менюсидан ўчириш кифоя!

Тезкор хотиранинг бу усулда тозаланишини iReviews никли видеоблогер синаб кўриб, тажриба видеосини эълон қилган:

Гувоҳи бўлаётганингиздек, влогер «Камера»ни очиб, бутунлай ўчирганида тезкор хотирадаги бўш жой ҳажми кескин ошган. Демак, сиз ҳам синаб кўринг ва бу усулдан яқинларингиз ҳам бохабар бўлишлари учун уларга мазкур хабарни тавсия этинг!

ЎҚИНГ: iPhone қотиб қолса, уни мажбуран ўчириб-ёқишни биласизми?