iPhone ўз эгасини муқаррар ўлимдан асраб қолди!

  •   DiMaX
  •  972
  •  15.03.2019 15:37

iPhone ўз эгасини муқаррар ўлимдан асраб қолди!

Замонавий гаджетлар инсонларга кундалик мулоқот, интернет ва бошқаларда қўл келишидан ташқари, саломатликни сақлашда ва ҳатто жиноятларни аниқлашда ҳам ёрдам беради. Бунга, асосан, девайслардаги фитнес-трекер ва соғлиқни назорат қилишга оид функциялари сабабчидир.

ЎҚИНГ: Детектив сериалдан «илҳомланган» қотил смартфон ёрдамида фош этилди

Лекин Австралияда бўлиб ўтган воқеа ўта антиқа – унда iPhone бирор технология сабабли эмас, балки корпуси қалқон вазифасини бажариб, ўз эгасини ҳалокатдан сақлаб қолган. Нимбин посёлкасида яшовчи 43 яшар эркак ўз уйига яқинлашиб, машинадан тушар экан, ўзига камондан ўқ узишга тайёрланаётган танишини кўриб қолади. Уни суратга олиш учун айфонининг камерасини тўғрилаган пайти узилган ўқ келиб смартфонга тегади.

Кўриб турганингиздек, камон ўқи келиб iPhone корпусини тўлиқ тешиб ўтган. Энди тасаввур қилаверинг – агар у бўлмаганида, бу ўқ инсонни аниқ ўлдирар эди. Яхшиямки, жабрланувчи фақат иягидан салгина шикастланган, холос, унга ҳатто тиббий ёрдамнинг ҳам кераги бўлмаган. Ўқ узган кишини эса полиция ҳибсга олган – у аввал ҳам судланган 39 яшар киши бўлиб чиққан.

ЎҚИНГ: Қайнонасини ўлдирган келинни Apple Watch фош этди