iPhone савдоси бўйича Apple янги рекорд ўрнатди

iPhone савдоси бўйича Apple янги рекорд ўрнатди

IDC таҳлил компанияси янги ҳисобот эълон қилди, унга кўра 2015 йилда Apple компанияси катта ютуқларга эришган. Жаҳон бозорига смартфонларни йетказиб бериш борасида 2014 йилга нисбатан кўрсатгич 20,2%га ошган, ҳамда iPhone смартфонлари 231,5 млн дона сотилган. Бу эса рекорд кўрсатгич ҳисобланади. Бундай ўсишнинг асосий сабабларидан бири, кўпгина рақобатдош компаниялар арзон қурилмалар ишлаб чиқаришни илгари сураётган бир вақтда, Apple қиммат нархдаги смартфонларини йетказиб беришда давом этмоқда. IDC таҳминларига кўра, 2016 йил Apple бу каби юқори натижаларга эриша олмайди. Сабаби компания Trade-in дастурини ишга турширган. “Trade-in дастури қоидаларига кўра, эски смартфон эгаси уни янгисига алмаштириши мумкин, бунинг натижасида қурилмаларга бўлган потенсиал талабни ўрганиш имкони пайдо бўлади”, дейди IDC дастури раҳбари Раян Рейт.

Бундан ташқари, тармоқларда Apple’нинг Ҳиндистон бозоридаги сотилган қурилмалари бўйича Xiaomi’ни қувиб ўтганлиги тўғрисида маълумотлар тарқалган. Қайд этиш жоизки, бунга эришиш iPhone 5С, iPhone 6 ва iPhone 6 Plus сматфонлари нархларини катта томонга тўғрланиши билан боғлиқ. Аввал смартфонлар бозоридаги улуши 3,5%ни ташкил этган бўлса, ҳозирда Xiaomi’ни қувиб ўтган ҳолда 4,6%га йетиб олган. Ҳисоботда яна $300 дан қиммат смартфонлар савдоси бўйича ҳам йетакчи эканлиги кўрсатилган. Бу ҳақда 4pda ресурси хабар берган.

Манба: ITportal.uz

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!