iPhone савдоси яна тушмоқда

iPhone савдоси яна тушмоқда

Apple компанияси ҳисоботларида ёзилишича, иккинчи кварталдаги iPhone савдоси кўрсаткичлари яна пасаймоқда. Бу ҳақида Reuters хабар берди.

Бироқ бу пасайиш кутилганидан 15 фоизга камроқ.

Ҳисобот маълумотларига кўра, компания 40,4 млн дона смартфон сотган. Таҳлилчилар эса бу вақтда савдонинг умумий ҳажми тахминан 40,02 млн донани ташкил этиши мумкин, деб башорат қилганди.

Apple компаниясининг 3 ойлик соф даромади 27 фоизга тушиб кетди. Бу пул қийматида $7,8 млрд.га тенг. Даромад миқдори эса $42,36 млрд.ни ташкил этди.

Компаниянинг Хитой бозоридаги савдо кўрсаткичлари ҳам кескин тушмоқда. Учинчи кварталда пасайиш кўрсаткичи 33,1 фоизга етган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!