iPhone SE 2 буткул армонга айланди, энди iPhone SE олишга улгуриб қолинг!

  •   DiMaX
  •  2366
  •  22.10.2018 15:56

iPhone SE 2 буткул армонга айланди, энди iPhone SE олишга улгуриб қолинг!

Apple корпорацияси 2016 йилдаги баҳорги кўргазмасида iPhone SE смартфонини илк бор оммага кўрсатган эди. Унинг иккинчи авлоди ҳам чиқарилиши борасида турли хабарлар, ҳатто «жонли» суратлари ва видеоларигача тарқалган эди, аммо Apple’нинг ёзги тадбирида уларнинг бари бекор гап бўлиб чиқди. Лекин яқиндагина чиққан хабар яна кўпчиликда уйғотди.

ЎҚИНГ: Apple шу ойда яна иккита ҳамёнбоп айфон чиқаради, улардан бири iPhone SE 2 бўлиши мумкин!

Forbes нашрининг ишончли манбаларга таянган ҳолда ёзишича, iPhone SE 2 моделини энди кутишдан фойда йўқ. Apple унинг ўрнига 2019 йилда тақдим этиладиган флагман айфонларга эътиборини қаратган.

Мавжуд маълумотларга кўра, кейинги авлод iPhone’ларда жиддий ўзгариш бўлмайди ва ушбу туркумга учта моделдаги смартфон киради:

  1. Диагоналига 5,8 дюймлик OLED-экранли iPhone;
  2. Диагоналига 6,5 дюймлик OLED-дисплейли iPhone;
  3. Диагоналига 6,1 дюймлик LCD-матрицали iPhone.

Шу тариқа, iPhone SE модели купертинолик техногигантнинг энг ихчам ва ҳамёнбоп бўлган ягона смартфони бўлиб қолаверади. Лекин шуниси ҳам борки, Apple аллақачон ўзининг расмий онлайн дўконида мазкур ихчам айфоннинг савдосини аллақачон тўхтатган.

Шундай экан, қойилмақом дизайнга, ихчам, мустаҳкам ва қулай корпусга эга айфон харид қилиш ниятида бўлганлар тугаб кетмасидан аввал iPhone SE русумли смартфондан олишга улгуришлари лозим. Масалан, бизнинг Terashop.uz интернет-дўконимизда унинг энг оммабоп – кул ранг корпусга эга талқини 2 899 000 сўмдан олиш учун мана бу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин. Бунда уйдан ёки офисдан чиқмасдан туриб онлайн буюртма беришингиз, харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилиши, пулини эса товарни қўлингизга олганингизда тўлашингиз ҳам мумкинлиги каби имкониятлар сизга маъқул тушади.

ЎҚИНГ: Чегирмали iPhone Xs, Xs Max ва бошқа айфонларни Terashop.uz’дан олинг (2018 йил 9 октябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!