iPhone SE 2'даги асосий фарқ маълум бўлди

iPhone SE 2'даги асосий фарқ маълум бўлди

Шубҳасизки, iPhone SE "Олма"нинг мермаҳсул ва оммабоп смарфтонларидан бири бўлган. Бу фикрнинг яққол исботини айни пайтда Apple ишқибозлари бу йил кутилаётган iPhone SE 2 моделига нисбатан билдираётган катта қизиқишлари ҳам исботлайди. Америкалик смартфонсознинг iPhone SE 2 устида ишлаётган 2017 йилнинг августида маълум бўлган эди.

Корпорация режа қилаётган жорий йилги "Special Edition" туркумига хос модел ҳақидаги маълумотлар бугун таниқли блогерлар ҳисобланган Tekz24 ҳамда 9to5Mac томонидан тарқатилди. Уларда мазкур моделнинг ромсиз дизайнда бўлиши илгари сурилмоқда.

Блогерларнинг ёзишларича, iPhone SE 2 модели аввалги iPhone SE ҳамда iPhone 8 моделларининг "фарзанди" бўлади. Яъни, дизайнда у қадар катта ўзгариш сезилмайди, шу билан бирга технологик жиҳатлар сўнгги авлод айфонидан олинади.

Янги "SE" моделининг ҳам орқа панели шиша хомашёсидан тайёрланади. Бу эса смартфонни симсиз усулда ҳам қувватлаш мумкинлигини англатади. Ихчам модел янги талқинда бир оз катталашади. Экран диагонали катталашиши эвазига корпусда ҳам ўзгаришлар юз беради, бошқарув тугмаларининг ўрни ўзгариши кутилмоқда.

Экспертларнинг қайд этишларича, қурилма 400 доллардан сотувга чиқарилади. iPhone SE 2'нинг А10 процессорига ҳамда 2 гигабайтли тезкор хотирага эга бўлиши айтилмоқда. Эслатиб ўтамиз, iPhone SE'да А9 асосий процессори, 2 Гб тезкор хотира ўрнатилган.

Янги моделнинг аккумулятор сиғими 1700 мА соатга катталашади. Камера сиғимларида ўзгариш йўқ -- 12 мегапикселли бош ва 5 мегапикселли олд камералар. Эҳтимол, процессор яхшиланиши эвазига камера сифати ҳам ошади.

Сотувга 32 ГБ ва 128 ГБ доимий хотирали талқинларда чиқарилиши кутилаётган смартфон баҳоси 400 доллар атрофида бўлади.