iPhone SE 2 модели iPhone 8 базасида чиқади – тақдимот вақти ва жиҳатлари

  •   DiMaX
  •  1596
  •  25.05.2019 17:00

iPhone SE 2 модели iPhone 8 базасида чиқади – тақдимот вақти ва жиҳатлари

Apple корпорацияси ихчам смартфонининг иккинчи авлоди – iPhone SE 2 моделини чиқариши ҳақида жуда кўп миш-мишлар тарқалган. Лекин уларга корпорациянинг ўзи бирор марта ҳам расман изоҳ бермаган.

ЎҚИНГ: iPhone SE 2 буткул армонга айланди, энди iPhone SE олишга улгуриб қолинг!

Куни кеча Barclays таҳлилчиси Блейн Кертис мазкур айфон ҳақидаги янги инсайдерлик хабарини эълон қилди. Бунда у купертинолик корпорациянинг смартфонларига бутловчи қисмлар етказиб берувчи «бир нечта компания»даги ўз манбаларига таянган.

Тахминларга кўра, iPhone SE 2 келаси йил март ойида, Apple’нинг баҳорги тақдимот тадбирида илк бор оммага намойиш этилади. Аппарат таъминоти жиҳатидан у iPhone 8 (сотиб олиш) моделига ўхшайди, дейди таҳлилчи.

ЎҚИНГ: Тарихдаги энг яхши iPhone модели аниқланди

Агарда ушбу маълумот тўғри бўлиб чиқса, у ҳолда iPhone SE’нинг иккинчи авлоди A11 Bionic процессори базасида ишлайди. Ушбу айфон 12 мегапикселлик бош камерага эга ҳамда тезкор қувватлана олади. Бироқ янги моделнинг корпуси қандай материалдан ишланиши ҳозирча маълум эмас. Симсиз қувватлана олиши учун iPhone 8 корпуси шишадан қилинган бўлса, iPhone SE алюминий корпусга эга.

Айтиш керакки, Barclays мутахассисларининг Apple янги қурилмалари билан боғлиқ прогнозлари одатда рост бўлиб чиқади. Бу борадаги янгиликларни Terabayt.uz билан биргаликда кузатишда давом этинг.

Ҳозиргача чиққан аксарият iPhone’ларни эса 2 921 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Apple бирйўла нақ 11 та янги iPhone’ни рўйхатдан ўтказди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!