iPhone SE 2 янги видеороликда: «Home» тугмачаси ва 3,5 мм.лик аудиотирқиши йўқ!

  •   DiMaX
  •  2142
  •  01.05.2018 14:42

iPhone SE 2 янги видеороликда: «Home» тугмачаси ва 3,5 мм.лик аудиотирқиши йўқ!

Apple 2016 йили дунё юзини кўрган ихчам айфонининг иккинчи авлодини бу йил тақдим этиши ҳақидаги хабарлар интернетда кўп тарқалган эса-да, купертинолик гигантнинг ўзи бу борада расман маълумот бермаган. Шунга қарамасдан, iPhone SE 2 моделининг хусусиятлари, унинг турли расм ва ҳатто видеолари ҳам учраб турибди.

ЎҚИНГ: iPhone SE 2 смартфонини, ниҳоят, «жонли» видеода ҳам кўрсатишди!

Шулардан бири – интернетга «сизиб чиққан» маълумотлар асосида тайёрланган янги видеолавҳа ҳам YouTube видеохостингига жойланди. Унда iPhone SE 2 (2018) смартфонининг уч ўлчамли модели акс эттирилган. Видеоролик муаллифлари – таниқли инсайдер OnLeaks ҳамда Tiger Mobiles.

Мана, лавҳани бирга томоша қиламиз:

Якуний iPhone SE 2 ушбу видеороликда тасвирланганидан бошқача бўлиши мумкинлигини OnLeaks ҳам тан олади. Бу шунчаки ҳозиргача тарқалган маълумотларга таянган ҳолда ишланган рендер, холос.

Гувоҳи бўлганингиздек, OnLeaks ва Tiger Mobiles наздидаги иккинчи авлод ихчам айфон моддий «Уйга» тугмачасидан ва қулоқчин уланадиган 3,5 миллиметрлик аудиотирқишдан маҳрум этилган.

iPhone SE 2 модели яқин ойларда тақдим этилиши айтилаётир, бу ва бошқа рендерларнинг ҳақиқатга қанчалик яқин чиқиши ўшанда маълум бўлади. Олдинги моделлардаги кўплаб айфонлар эса Ўзбекистонда ҳам сотилмоқда.

ЎҚИНГ: Пойтахтимизда iPhone нархлари (2018 йил 18 апрель)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.