iPhone SE 2 январданоқ ишлаб чиқарилади, iPhone 8 арзонлашади!

  •   DiMaX
  •  1859
  •  23.10.2019 11:40

iPhone SE 2 январданоқ ишлаб чиқарилади, iPhone 8 арзонлашади!

Купертинолик корпорациянинг iPhone SE русумли ихчам флагмани жаҳон жамоатчилиги томонидан яхши кутиб олинган бўлса-да, кейинги моделларнинг сотилиши учун Apple уни тўхтатган. Энди эса кўпчилик унинг иккинчи авлоди – iPhone SE 2 намойишини кутмоқда.

ЎҚИНГ: ДЕЯРЛИ РАСМАН: iPhone SE 2 тақдимотга тайёр, тағин арзон нархда чиқади!

Ушбу моделнинг 2020 йил биринчи ярмида тақдим этилиши эҳтимоли тобора ошиб бормоқда. Tianfeng Securities компаниясининг таниқли таҳлилчиси Го Минхао (Guo Minghao) эса унинг келаси йил январданоқ ишлаб чиқарилишга жорий этилишини маълум қилди.

Шунингдек, мазкур мутахассис ўз манбаларига таяниб айтишича, iPhone SE 2 дўконлар пештахталарига 2020 йил март ойининг охирида чиқарилади. Apple нархи 399 доллардан бошланадиган ушбу смартфондан то келаси йил охиригача 30 миллионтадан ошиқ сотишни кўзламоқда.

ЎҚИНГ: iPhone’да батарея қувватини ва интернет-трафикни тежашнинг энг осон йўли пайдо бўлди!

Оригинал iPhone SE моделининг дизайни ўз вақтида iPhone 5S смартфонидан олинган эди, издошининг ташқи кўриниши эса iPhone 8 услубида бўлади. Бироқ унинг «ички дунёси» анча илғор: аппарат таъминоти асосини бу йилги iPhone 11 моделларида қўлланган Apple A13 Bionic процессори ташкил этади.

Шунингдек, янги айфон диагоналига 4,7 дюймлик, тасвир аниқлиги 1334х750 пикселлик суюқ кристалли дисплей билан жиҳозланади. Купертиноликлар уни тезкор/ички хотираси 3/64 ҳамда 3/128 гигабайтлик талқинларда, кумушранг, қизил ва кул ранг корпусларда таклиф этишмоқчи.

iPhone SE 2 бозорга чиққанидан сўнг iPhone 8 моделининг ишлаб чиқарилиши тўхтатилади, дейишмоқда кузатувчилар. Бунда шу пайтгача дўконларга тарқатиб бўлинган саккизинчи авлод айфонларининг ҳам арзонлашуви кутилмоқда.

ЎҚИНГ: РАСМАН: 3 ноябрда айрим iPhone ва iPad’ларда сана, GPS ва Wi-Fi орқали янгиланиш бузилади, ҳозироқ бунинг олдини олинг!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!