iPhone SE 2 (ёки iPhone 9) ташқи кўринишини ғилофсоз компания «сотиб» қўйди!

  •   DiMaX
  •  2188
  •  11.02.2020 18:04

iPhone SE 2 (ёки iPhone 9) ташқи кўринишини ғилофсоз компания «сотиб» қўйди!

Купертинолик корпорация кўпчилик кутаётган iPhone SE 2 смартфонини iPhone 9 номи билан чиқариши маълум. Аввалроқ биз унинг қойилмақом реклама ролигини эълон қилган эдик.

ЎҚИНГ: iPhone SE 2’ни кутяпсизми? Хушхабарни қарши олинг!

Гарчи ҳали Apple ушбу ҳамёнбоп айфонини расман тасдиқламаган ҳам бўлса-да, смартфонлар учун аксессуарлар ишлаб чиқарувчи Totallee компанияси аллақачон унинг учун ҳимоя ғилофларини сота бошлади. Қизиғи шундаки, Totallee бу модел номини iPhone 9 эмас, балки iPhone SE 2 деб кўрсатмоқда!

Alibaba ва Amazon каби нуфузли онлайн дўконларда эълон қилинган расмларга кўра, янги смартфоннинг ташқи қиёфаси iPhone 8 моделига ўхшаш.

ЎҚИНГ: Galaxy S20 ва iPhone 9 аллақачон сотувда, совғасига – Galaxy Buds+ ва AirPods!

Ғилофсоз компания iPhone SE 2 учун қора, оқ ва шаффоф ғилофларни сотяпти, уларнинг нархи бир хилда – 35 АҚШ долларига тенг.

Тахминларга кўра, iPhone 9 март ойининг ўрталарида намойиш этилиши керак.

ЎҚИНГ: «Бели бақувват» iPhone SE 2’ни видеода батафсил кўрамиз!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.