iPhone SE 2020 – бўлажак хитни биринчи расмий суратда кўринг!

  •   DiMaX
  •  2234
  •  04.04.2020 14:31

iPhone SE 2020 – бўлажак хитни биринчи расмий суратда кўринг!

Apple корпорацияси iPhone SE ҳамёнбоп смартфонининг давомчисини iPhone SE 2 ёки iPhone 9 номи остида чиқариши кутилаётганди. Аммо кеча расмий сайтда унинг iPhone SE эканлигини кўрсатган – мазкур қурилма iPhone SE 2020 деб аталади.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Apple расмий сайтига iPhone 9 чиқди: кутилганидан анча қиммат!

iPhone SE 2020 кейинги ҳафтада тақдим этилиши кутилмоқда, лекин санаси аниқ эмас – тахминан 15 апрель куни, дейишяпти. Apple расмий сайтининг Германия вариантида эса унинг биринчи сурати пайдо бўлди:

Агарда кутилаётган айфон дизайни сизга таниш туюлса – ажабланманг: iPhone SE 2020 қиёфаси чиндан ҳам iPhone 8 моделига ўхшайди. Уларнинг ташқи кўриниши ўхшаш бўлса-да, янги смартфоннинг техник хусусиятлари уникидан илғор. Бу борадаги янгиликларни Terabayt.uz билан бирга кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: iPhone SE 2 ёлғиз эмас – ҳамёнбоп iPhone 9 Plus ҳам чиқади!