iPhone SE 2020 – энг арзон айфоннинг илк видеотавсифлари!

  •   DiMaX
  •  3310
  •  23.04.2020 10:49

iPhone SE 2020 – энг арзон айфоннинг илк видеотавсифлари!

Apple яқинда намойиш қилган ихчам смартфон – iPhone SE 2020 (iPhone SE 2 ёки iPhone 9) модели 24 апрелдан савдога чиқяпти. Аммо айрим журналистлар ва блогерлар аллақачон ундан олиб, дастлабки тавсифларни эълон қилишмоқда.

ЎҚИНГ: iPhone SE (2020), iPhone SE, iPhone 11, iPhone XR ва iPhone 8'ларни битта жойда таққослаймиз

Умуман олганда, барча тавсифларда айтилган хулоса: бу – ҳамёнбоп «блокбастер». iPhone SE 2020 асосий афзаллиги – қулай нарх эвазига флагманча самарадорликдаги смартфон эканлигидир.

Тезкорлигидан ташқари, тавсифчилар унинг автоном ишлаш вақти ҳамда камераси нархига нисбатан яхши эканини таъкидлашган.

ЎҚИНГ: iPhone SE'нинг тезкор хотираси ва аккумулятор сиғими қанча?

Камчиликларидан эса эски урфдаги дизайни ҳамда экрани кичкиналигини айтишган.

2020 йилги iPhone SE аппарат таъминоти асосида iPhone 11 Pro флагманларида қўлланган A13 Bionic процессори ётади.

АҚШда бу айфон нархи 399 доллардан бошланади.

ЎҚИНГ: Ишонмайсиз, лекин бу iPhone’нинг яп-янгисини атиги 25 доллардан сотишяпти!

The Verge тақдим этган видеотавсиф муаллифи яна 50 долларни аямасдан, 128 ГБ ички хотирали вариантидан олишни тавсия этган.

Ўзбекистон бозорига етиб келганида нархларидан бохабар қиламиз, бизни кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Узоқ кутилган iPhone SE 2020 ҳақидаги аниқ 7 факт

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.