iPhone SE 2020 (iPhone 9 ёки iPhone SE 2) аллақачон дўконга чиқди!

  •   DiMaX
  •  2923
  •  06.04.2020 12:58

iPhone SE 2020 (iPhone 9 ёки iPhone SE 2) аллақачон дўконга чиқди!

Шу кунларда бутун дунёда интиқлик билан кутилаётган смартфонлардан бири – Apple корпорациясининг iPhone SE ҳамёнбоп модели давомчисидир. Унинг iPhone SE 2 номи остида чиқиши айтилаётганди, аммо компания ўзининг Хитойдаги расмий сайтида iPhone 9 номи билан, нархини ҳам кўрсатган эди. Лекин...

ЎҚИНГ: Apple сайти тасдиқлади: iPhone SE ҳам, iPhone 9 ҳам эмас, балки...

Куни кеча Apple ушбу қурилмасининг биринчи расмий суратини ўзининг Германиядаги сайтига чиқарган. Энди эса бу айфон Хитойдаги энг йирик онлайн дўкон – JD.com платформасида пайдо бўлди. Бироқ бу гал мазкур смартфон яна iPhone 9 номи остида кўрсатилган:

Онлайн дўкондаги маълумотга кўра, iPhone SE 2020 савдоси 1 майдан 10 майгача бўлган муддатда бошланади. Бу эса унинг расмий тақдимоти 15 апрелда бўлиб ўтиши ҳақидаги хабарларни тасдиқламоқда.

Ушбу смартфоннинг ташқи қиёфаси iPhone 8 моделига ўхшаш, лекин унда iPhone 11 флагманларидаги Apple A13 процессори қўлланмоқда. JD.com дўкони ҳам унинг бошланғич конфигурациядаги версияси 400 доллардан бошланишини айтмоқда.

ЎҚИНГ: ЖИДДИЙ ЖАНГ: Snapdragon 865 vs Apple A13 Bionic! (+«жонли» видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!