iPhone SE 2020 кучлироқми ёки 2018 йилги iPhone XS? «Жонли» тестда таққослаймиз!

  •   DiMaX
  •  2340
  •  04.05.2020 16:23

iPhone SE 2020 кучлироқми ёки 2018 йилги iPhone XS? «Жонли» тестда таққослаймиз!

Apple бош директорининг фикрича, iPhone SE 2020 (iPhone SE 2 ёки iPhone 9) моделига бирорта ҳам «яшил роботчали» смартфон бас кела олмайди. Хўш, купертиноликларнинг бошқа айфонларига солиштирганда, иккинчи авлод iPhone SE қанақа кўрсаткичлар намоён этади?

ЎҚИНГ: iPhone SE 2020 сотувга чиқибоқ AnTuTu’да ҳафсалани пир қилди: Apple’нинг эски касали қўзидими!?

Янги айфон энг тезкор мобил процессор – A13 Bionic базасида ишлайди. Simple Alpaca никли YouTube-блогер унинг ишлаш тезлигини битта авлод олдинги – A12 Bionic процессорли смартфон – iPhone XS билан таққослаб кўрсатди:

Тестнинг кўрсатишича, iPhone SE 2 модели iPhone XS смартфонидан тезкорроқ, лекин орадаги фарқ ўта кичкина. Энг оммабоп ўйинлар ва иловаларни ишга туширишда бу икки айфоннинг ишлашидаги фарқ сониядан ҳам кичкина вақтни ташкил этмоқда. Демак, Тим Кук даъвоси жуда ҳам асоссиз эмас...

ЎҚИНГ: Speedtest синови: Samsung, Apple ва Huawei – қай бирида интернет энг тезкор?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!