iPhone SE 2020 кушандаси: OnePlus энг арзон смартфонини тез орада тақдим этади!

  •   DiMaX
  •  2015
  •  20.06.2020 14:04

iPhone SE 2020 кушандаси: OnePlus энг арзон смартфонини тез орада тақдим этади!

iPhone SE 2020 кушандаси: OnePlus арзон смартфонини тез орада тақдим этади!

OnePlus компанияси 2014 йили «Флагманлар кушандаси» шиори остида смартфон бозорга кириб келган. Унинг телефонлари техник хусусиятларига кўра бошқа брендларининг энг илғор моделларига тенг ва баъзан устун бўлса-да, нархи ҳамёнбоп эди.

ЎҚИНГ: OnePlus Xiaomi'ни ортда қолдирди!

Лекин компаниянинг бу йил намойиш қилган смартфонлари анча қиммат чиқди: АҚШда OnePlus 8 моделининг 8/128 гигабайтлик варианти учун 700 доллар, 12/256 гигабайтлиги учун эса 800 доллар сўрашяпти. Янада илғор версияси – OnePlus 8 Pro учун хотирасига қараб 900 ва 1000 доллар тўлашга тўғри келади.

Кеча, яъни 19 июнь куни компания бош директори Карл Пей бренднинг расмий саҳифасида 2014 йилнинг 23 апрелида эълон қилинган твитни қайта улашди. Унда ишлаб чиқарувчининг илк смартфони – OnePlus One анонси берилган эди:

Кузатувчилар буни OnePlus компаниясининг «бошланғичга қайтиши», яъни яна арзон смартфон чиқаришига ишора, дея баҳолашмоқда. Зеро, ишлаб чиқарувчи OnePlus 8 Lite ёки OnePlus Z деб номланувчи арзон моделни тайёрлагани анчадан бери маълум.

ЎҚИНГ: OnePlus 8 туркумидаги энг арзон смартфон Geekbench’да: нақ 12 ГБ «оперативка»!

Сўнгги хабарларга қараганда, кутилаётган смартфон нархи 299 долларга тенг бўлади – 2014 йилдаги OnePlus One модели каби. Агар шу маълумот тўғри бўлиб чиқса, OnePlus Z асосий рақиблари – iPhone SE 2020 (iPhone SE 2 ёки iPhone 9) моделидан 100 долларга, Google Pixel 4a смартфонидан эса 50 долларга арзон бўлади.

Шунга қарамасдан, OnePlus Z (OnePlus 8 Lite) техник хусусиятлари жойида: унинг аппарат таъминоти асосини бешинчи авлод уяли алоқ трмоғини қўллаб-қувватловчи Qualcomm Snapdragon 765G процессори ташкил этади. Смартфоннинг AMOLED-экрани 90 герцлик частотада кадр янгиланишига эга, тезкор ва доимий хотира сиғимлари ҳам катта бўлишини айтишмоқда.

Бунақа нарх сиёсати билан OnePlus Z жорий йилнинг иккинчи ярмида энг харидоргир телефонлардан бири бўлиши тайин. Ҳали тақдим этилмасидан турибоқ у энг оммабоп смартфонлар рейтингидан жой олиб улгурган. Компания ушбу смртфонини 6 июлдан 12 июлгача бўлган вақт орлиғида расман намойиш этади.

ЎҚИНГ: OnePlus 8 Pro тезкорми ёки бир ярим баравар қиммат Galaxy S20 Ultra? «Жонли» тестда кўрамиз!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!