iPhone SE 2020 сотувга чиқибоқ AnTuTu’да ҳафсалани пир қилди: Apple’нинг эски касали қўзидими!?

  •   DiMaX
  •  1747
  •  24.04.2020 09:52

iPhone SE 2020 сотувга чиқибоқ AnTuTu’да ҳафсалани пир қилди: Apple’нинг эски касали қўзидими!?

Купертинолик корпорациянинг iPhone SE 2020 (iPhone SE 2 ёки iPhone 9) смартфони бугун – 24 апрелдан савдога чиқди. Шунгача синаб кўрган журналист ва блогерлар ўз видеотавсифларида уни «ҳамёнбоп блокбастер» дея мақташган.

ЎҚИНГ: Узоқ кутилган iPhone SE 2020 ҳақидаги аниқ 7 факт

Apple’нинг энг қиммат – iPhone 11 Pro Max флагманида қўлланган A13 Bionic процессори базасига қурилгани учун, iPhone SE 2020 энг юқори самарадорликка эга, дея тахмин қилинаётган эди. Аммо унинг AnTuTu сервисидаги натижаси, юмшоқроқ қилиб айтганда, ҳамманинг ҳафсаласини пир қилди.

iPhone SE 2’нинг ушбу бенчмаркдаги тест натижаси 2019 йилги барча айфонлар ошган чегара – 500 000 балллик кўрсаткичга етгани ҳам йўқ! Бенчмарк кўрсаткичларига қарасак, янги айфонда асосий процессор ҳамда график тезлатгич самарадорлиги кўпроқ iPhone XS туркумида қўлланган A12 Bionic чипсети натижаларига яқин. iPhone SE 2020’нинг улардан жиддий юқори бўлган ягона кўрсаткичи – хотира бўйича 77 968 балл олганидир.

Шундан келиб чиқиб, кузатувчилар Apple яна эски усулни қўллаганидан шубҳаланишмоқда. Яъни, смартфоннинг автономлик муддатини ошириш мақсадида у процессорнинг самарадорлигини атайин чеклаган бўлиши мумкин.

Лекин, инсоф юзасидан айтиш керакки, шу ҳолида ҳам иккинчи авлод iPhone SE’нинг самарадорлиги шу нарх доирасидаги смартфонларнинг кўрсаткичларидан юқори.

ЎҚИНГ: iPhone SE'нинг тезкор хотираси ва аккумулятор сиғими қанча?