iPhone SE 2020 тақдимоти олдидан дунё бўйлаб бошқа iPhone’лар арзонлашяпти!

  •   DiMaX
  •  1882
  •  09.04.2020 13:41

iPhone SE 2020 тақдимоти олдидан дунё бўйлаб бошқа iPhone’лар арзонлашяпти!

Apple корпорациясининг iPhone SE ҳамёнбоп модели давомчиси iPhone SE 2 номи остида чиқиши айтилаётганди. Аммо компания Хитойдаги расмий сайтида iPhone 9 номи билан, нархини ҳам кўрсатган бўлса, АҚШдаги сайтига кўра, у iPhone SE 2020 бўлади.

ЎҚИНГ: iPhone SE 2020 (iPhone 9 ёки iPhone SE 2) аллақачон дўконга чиқди!

Ушбу ихчам смартфон тақдимоти олдидан кўплаб мамлакатлардаги ритейлерлар iPhone 8 нархини пасайтиришмоқда. Мазкур ҳолатга оммабоп Reddit ресурси фойдаланувчилари ҳамда Хитойнинг iFeng нашри эътибор қаратган.

iFeng маълум қилишича, «Осмон ости салтанати»даги Suning, JD, Gome ва бошқа онлайн платформаларда арзонлашув кузатилмоқда. Қизиғи – уларда нафақат саккизинчи авлод айфони, балки бошқа моделлар, масалан, iPhone XR ҳамда iPhone 11 нархлари ҳам туширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, iPhone SE 2020 модели 15 апрелда тақдим қилиниб, майнинг бошидан сотувга чиқиши айтилмоқда.

ЎҚИНГ: Кутилмаганда кутилган хушхабар: Android смартфонлар кескин арзонлашади!