iPhone SE 2020 vs Pixel 4a vs OnePlus Nord: камера жангида кутилмаган ғолиб! (видео)

  •   DiMaX
  •  1044
  •  07.08.2020 16:32

iPhone SE 2020 vs Pixel 4a vs OnePlus Nord: камера жангида кутилмаган ғолиб! (видео)

Жорий йилда ҳамёнбоп iPhone SE 2020 (iPhone SE 2 ёки iPhone 9) тақдим этилгач, қолган смартфонсозлар ҳам шу нарх атрофида яхши телефонлар чиқара бошлашди. Ихчам айфоннинг шундмй «кушанда»ларидан бири OnePlus Nord бўлса, иккинчиси Google Pixel 4a моделидир.

ЎҚИНГ: iPhone SE 2’нинг яна битта салбий жиҳати фош бўлди

The Tech Chap номли YouTube-канал мана шу учта смартфоннинг камера имкониятларини ўзаро таққослаб кўриб, видеосини эълон қилди. Аниқланишича, видеога туширишда ҳатто кундуз куни ҳам уларнинг фарқлари сезилади, яхши ёритилмаган шароитда эса яққол фарқланиб туради. Хуллас, видеосъёмкада Pixel 4a рақибларидан устунлигини кўрсатган.

Расмга туширишда ҳам смартфонларнинг имкониятлари турлича: iPhone SE 2 ҳатто ёп-ёруғда олган суратларда ҳам майда деталларни яхши чиқариб бера олмаган. Нимқоронғи шароитда ҳам у иккала рақибига енгиляпти, чунки бу айфон камерсида тунги режим йўқ. OnePlus Nord эса тасвирни тўйинганроқ, контрастни кучлироқ қилиб чиқариб беради.

Хулласи калом, камера жангида Google смартфони ғолиб келган; энг қизиғи – у ҳар иккала рақибидан ҳам арзонлигидир. Бироқ купертиноликларнинг ва хитойликларнинг ушбу ихчам моделларида ҳам ўзига яраша кучли жиҳатлар мавжуд.

ЎҚИНГ: Apple раҳбари iPhone SE 2020’нинг исталган Android-смартфондан асосий афзаллигини маълум қилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!