iPhone SE 2022 модели Apple’нинг энг арзон ва ихчам 5G-смартфони бўлади

  •   DiMaX
  •  547
  •  24.06.2021 11:34

iPhone SE 2022 модели Apple’нинг энг арзон ва ихчам 5G-смартфони бўлади

Tianfeng Securities компаниясининг таҳлилчиси Минг-Чи Куо (Ming-Chi Kuo) бир неча марта Apple’нинг ҳали чиқмаган гаджетлари ва режалари ҳақида адашмасдан прогнозлар қилган. Унинг охирги маълумотига кўра, купертиноликлар iPhone SE 2022 смартфонини тайёрлашмоқда.

ЎҚИНГ: Бу йил чиқадиган iPhone SE Plus: дизайни, хусусиятлари ва нархи

Тахминларга кўра, iPhone SE 2022 моделини Apple бирйўла иккита – iPhone SE (2020) ҳамда iPhone 12 mini моделларининг ўрнига чиқаради. Зеро, ҳозир айнан шу иккита айфон савдолари анча суст кетмоқда.

iPhone SE 2022 қачон намойиш этилиши аниқ эмас, аммо Минг-Чи Куо унинг бешинчи авлод уяли алоқа стандартини қўлловчи энг арзон айфон бўлишини айтмоқда.

Корпорация бу смартфонида ҳозирги iPhone SE дизайнини сақлаб қолади, аммо янги процессор қўллайди. Афтидан, бу iPhone 12 туркумининг «электрон юраги» – Apple A14 Bionic чипсети бўлади.

Таҳлилчининг таъкидлашича, Apple ушбу моделини 6 дюймлик экран билан чиқаради. iPhone SE 2022 олд камераси Face ID технологиясини қўллаб-қувватлайди.

ЎҚИНГ: iPhone SE 3 нималари билан идеал ҳамёнбоп айфон бўлади?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!