iPhone SE 2022 моделининг қандай ранг ва хотира ҳажмларда тақдим этилиши маълум бўлди

iPhone SE 2022 моделининг қандай ранг ва хотира ҳажмларда тақдим этилиши маълум бўлди

Apple 8 март санасида тақдим намойиши ўтказади. Унда компания янгиланган iPad Air ва миш-мишларда номи iPhone SE+ 5G бўлиши айтилаётган учинчи авлод iPhone SE смартфонини тақдим этади.

A15 Bionic чипига эга бўладиган қурилма 300 доллар нархда сотувга чиқиши кутилмоқда. 

Apple ҳозирча смартфон ҳақида ҳеч қандай расмий маълумот бермади. Бироқ ишончли маълумотлар берувчи таҳлилчи Минг-Чи Куо янги iPhone SE'га оид бир неча янги маълумотларни очиқлади.

Унинг айтишича, смартфоннинг 64/128/256ГБ доимий хотирага эга бўлган турлари бўлади. Шунингдек, смартфон оқ, қора ва қизил рангларда тақдим этилади. 

Смартфон шу ойнинг ўзидан ишлаб чиқарилишни бошлайди. Apple 2022 йилда тахминан 25-30 миллион дона янги iPhone SE ишлаб чиқаради. 

ЎҚИНГ: Apple'нинг 8 март учун совғаси тайёр

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!