iPhone SE (2022) тақдим этилди: A15 Bionic чипли iPhone 8

iPhone SE (2022) тақдим этилди: A15 Bionic чипли iPhone 8

Иккинчи авлод iPhone SE моделининг тақдимотидан икки йил ўтиб унинг учинчи авлоди ҳам тақдим этилди. Ташқи кўринишидан смартфон iPhone 8 моделини эслатиб юборади. 

Қурилма iPhone 13 моделлари каби A15 Bionic чипи билан жиҳозланган. Бу ҳозирда смартфонлардаги энг кучли чиплардан бири. iPhone SE (2022) моделининг 64/128/256ГБ доимий хотирага эга турлари сотувга чиқади. 

Смартфонга 4.7 дюймли LCD дисплейи ўрнатилган. Дисплей атрофида қалин ромларни кўришимиз мумкин. Ушбу модель ҳам мустаҳкам Ceramic Shield шишаси билан қопланган. 

Экран остида Уй тугмаси жойлашган бўлиб, у бир вақтнинг ўзида Touch ID вазифасини бажаради. 

Қурилма ҳамон битта камерага эга бўлса-да, унга янги такомиллашган 12МП асосий камера ўрнатилган. Смартфон HDR 4, Photographic Styles ва Deep Fusion функцияларига эга. 

Янги авлод SE модели 5G тармоғини қўллаб-қувватлашини таъкидлаб ўтиш зарур. Аввалги моделда бундай имконият мавжуд эмас эди. 

iPhone SE (2022) смартфонига олдиндан буюртма бериш 11 март санасидан бошланади. Унинг нархи 429 доллардан бошланади. 18 март санасида эса смартфон Аустралиа, Канада, Хитой, Франция, Германия, Ҳиндистон, Япония, Буюк Британия ва АҚШ мамлакатларида сотувга чиқади. 

ЎҚИНГ: Samsung ноодатий дизайндаги смартфонни патентлади 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!