iPhone SE 2022 юқори сифатли рендерларда намойиш этилди

iPhone SE 2022 юқори сифатли рендерларда намойиш этилди

Кўплаб манбаларнинг таъкидлашича, Apple бу йил iPhone SE бюджет смартфонининг янги авлодини тақдим этади. Аввалги авлод билан таққосласак, смартфон кучлироқ чип ҳамда 5G тармоғига эга бўлади. 

Яна бир тасдиқланмаган хабарларга қараганда, янги моделнинг нархи аввалгисига нисбатан 100 доллар арзонроқ бўлади, яъни қурилма 300 доллар нархда сотувга чиқади. 

Аввалроқ смартфоннинг дизайни ва техник жиҳатлари ҳақида кўплаб янги маълумотлар сиздирилган эди. LetsGoDigital инсайдери уларга таянган ҳолда янги iPhone SE'нинг рендерларини яратди. 

Аввалги манбаларда смартфон дизайни 2020 йилги SE'дан унчалик фарқ қилмаслиги айтилган эди. Рендерлардан ҳам ушбу хулосага келиш мумкин. 

Орқа панелдаги битта камера, қалин ромлар ва Touch ID тугмаси смартфонни нисбатан эски дизайнда эканлигини кўрсатиб туради. Дизайн эски бўса-да, унинг ички техник жиҳатлари анча яхшиланади. 

Қурилма A15 Bionic чипи, 4.7 дюймли дисплей, 12МП камера 4ГБ тезкор ҳамда 128ГБ доимий хотирага эга бўлади. 

Ҳозирча смартфоннинг қачон тақдим этилиши ҳақида аниқ маълумот йўқ. Тахминларга кўра, янги iPhone SE апрель-май ойларида тақдим этилиши мумкин. 

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S22 Ultra биринчи марта расмий тасвирларда намойиш этилди 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!