iPhone SE 2’дан қўрққан Samsung энг янги флагманларини 50% чегирма билан сотяпти!

  •   DiMaX
  •  2766
  •  05.05.2020 13:01

iPhone SE 2’дан қўрққан Samsung энг янги флагманларини 50% чегирма билан сотяпти!

Apple раҳбари 24 апрелдан савдога чиққан iPhone SE 2020 (iPhone SE 2 ёки iPhone 9) смартфонининг исталган Android-смартфондан асосий афзаллигини айтган. Биз учун айрим мамлакатларда белгиланган нархларни эълон қилганмиз. Лекин...

ЎҚИНГ: iPhone SE 2020 сотувга чиқибоқ AnTuTu’да ҳафсалани пир қилди: Apple’нинг эски касали қўзидими!?

Купертиноликларнинг смартфон бозоридаги асосий рақобатчиси – Samsung эса сўнгги флагманлари – Galaxy S20 туркумини яхши сота олмаяпти. Бу муваффақиятсизлик асосида коронавирус пандемияси ётибди, аммо иккинчи авлод iPhone SE сотила бошлагани ҳам жанубий кореялик гигантнинг бозордаги ҳолатига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Тўғри, энг арзон айфон бўлган iPhone SE 2 модели нархига кўра ҳам, хусусиятларига кўра ҳам Galaxy S20 туркумига тўғридан-тўғри рақобатчи эмас. Шунга қарамасдан, айнан унинг савдоси бошланиши билан Samsung бу флагманларини бозорда илгари суришга зўр бермоқда. Масалан, куни кеча у ўзининг Galaxy S10 Plus моделини ва бу йилги флагманларини янги версияларда сотувга чиқарди.

ЎҚИНГ: 1000 долларлик Galaxy S20+’ни мағлуб этган, ўзи атиги 200 долларлик смартфонни биласизми? («Жонли» тест видеоси)

Бундан ташқари, Samsung яқинда АҚШ бозорида янгича шартларда трейд-ин дастурини ишга туширди. Унинг доирасида ўзининг эски смартфонларини топширган харидорларга Galaxy S20 флагманларини нақ 50 фоизлик чегирма билан сотяпти!

Samsung ўз ватанида ҳам сўнгги флагманларининг савдосига зўр берган. Хусусан, компания маҳаллий уяли алоқа операторларига уларни шундай шартлар асосида тақдим этяптики, улар Galaxy S20’ларни ўз абонентларига 408 долларгача борувчи субсидиялар таклиф этишяпти.

Эслатиб ўтамиз, Samsung’нинг айни дамдаги энг зўр смартфони – Galaxy S20 Ultra автономлик тестида iPhone 11 Pro Max’ни зўрға енгган, лекин барибир унинг ўтган йилги флагмани – Galaxy S10+ ғолиб чиққан!

ЎҚИНГ: Apple бош акционери ҳам, ниҳоят, Samsung тугмачали телефонини ташлаб iPhone олди, лекин...

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!